Халқимиз азалдан ризқ ундириш, боғ яратишнинг ҳадисини олган. Бугунги кунда кўпчилик ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, бир йилда 3 мартагача ҳосил олмоқда.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жойларда меҳнат қилаётган ана шундай томорқачиларни рағбатлантириш чораларини кўрмоқда.

Хусусан, «Намунали томорқачи» кўкрак нишонига номзодларни саралашда давом этмоқда. Улардан бири- Қашқадарё вилояти Косон тумани «Раҳимсўфи» маҳалласи яшаётган Бойсин Жанибеков.

Б.Жонибеков қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, мева-сабзавотчиликда асосан помидор ва бодринг етиштириш сирларини пухта ўзлаштирмоқда. Тажрибали ва илғор деҳқон сифатида қишлоқдошлари орасида анча танилган.

–Ўтмишдан сабоқ чиқариб, келажакка ишонч билан ҳаракат қиламиз, – дейди Бойсин ака. – Ер деҳқонни боқади, деҳқон эса элни боқади, иборасига амал қилган ҳолда тупроқ унумдорлигини ошириш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга эътибор қаратамиз. Ўзимдан қиёс, 20 сотихда яратилган боғда 300 туп мевали дарахтлар экканмиз. Олма, ўрик, бодом, анор ва узумдан йилига 30-40 миллион сўм, 3 сотих майдондаги 20 туп лимон кўчати ва 12 туп апельсин кўчатидан эса йилига 15-20 миллион сўм даромад оламиз.

Омилкор томорқачи, фидойи ва жонкуяр инсон сифатида туман фаоллари ўртасида ҳурмат қозонган хонадон аҳли томорқада турли хилдаги гул ва дарахт кўчатлари ҳам етиштирмоқда. Мисол учун, жаннат гули 100 туп, япон сафораси 100 туп, бодом кўчати 1050 туп етиштирилиб, йиллик даромад 50-60 миллион сўмдан ошмоқда.  

Шунингдек, оила аъзолари 10 та соғин сигир ва 50 та майда шохли чорва парваришлаб, ундан ҳам яхшигина даромад олишмоқда. Шу тариқа йиллик даромад 135-140 миллион сўмдан ошиб кетмоқда.

Аслида томорқа ризқ-рўз, қўшимча даромад манбаи, бандликни, арзончиликни таъминлашнинг самарали йўлидир. Жонибековлар оиласи ҳам деҳқончилик билан шуғулланишга алоҳида эътибор қаратиш билан бир вақтда маҳаллада бўладиган барча тадбирларда, давра суҳбатлари, турли ҳашарларда, тўй-маросимларда, тадбирларда фаоллар сафида қатнашиб, маҳалладошлари ҳурматига сазовор бўлиб келмоқда.

М.Турдиев,  

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва 

томорқа ер эгалари кенгаши ходими

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқа – қўшимча даромад манбаи