ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги «Шўрахон» овул фуқаролар йиғинида 1 минг 330 хонадон бор. Эътиборлиси, овул аҳолиси ўз томорқасида деҳқончилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланиб, қўшимча даромад топишда катта тажрибага эга.  

Овулда яшовчи 63 ёшли Оллаберган Сапаев томорқасидаги 18 сотих ерда мева, полиз ва сабзавот маҳсулотлари етиштириб, ҳар йили ўртача 15-20 миллион сўм атрофида даромад олмоқда.

[gallery-12859]

- Ҳозирда томорқамдаги боғда 50 тупга яқин нок, 20 тупга яқин олма, 40 тупдан ортиқ узум ва анорлар етилиб турибди, - дейди кекса томорқачи Оллаберган оға.  - Бундан ташқари боғ қатор ораларига помидор, сабзи, пиёз, картошка, булғор қалампири, тарвуз  ва қовун экканман. Кўриб турганингиздек, пишиқчилик мавсумида ҳамма мева-чева ўзимиздан чиқади. Бу ҳам рўзғорга барака дегани. Бир парча ерни увол қилмай, боғдорчилик қилаётган овулдошларимни кўриб, янада қувонаман. Биз каби кексалар эса ёшларга ўз тажрибаларимизни ўргатиб келяпмиз.  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқа деҳқончилиги - рўзғорга барака