ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон тумани аҳолиси азалдан омилкорлиги билан танилган. Улар томорқанинг ҳар қарич еридан унумли фойдаланади.
Қозоқовул маҳалласида истиқомат қилувчи Маматали ота Юсупов табаррук 90 ёшни қаршилаган бўлсада, ўз хонадони томорқасида ҳануз жавлон уриб меҳнат қилади. Бу унинг севимли юмуши.
Маматали отанинг томорқасида рўзғор учун зарур деярли барча қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирилади. Рўзғордан ортгани қишлоқдошларининг дастурхонини ҳам безамоқда.
Отахон ерга бўлган муносабати ва тиришқоқлиги билан ёшларга ўрнак.
Маҳалланинг яна бир омилкори – Толибжон Исмоилов ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, сўнгги 1 йил давомида 60 миллион сўмдан ортиқ даромад қилди.
[gallery-22937]
Қозоқовулнинг яна бир миришкори Тоҳиржон Қўчқоров ўз томорқасида асаларичилик ҳамда малина ва смородина етиштиришни йўлга қўйган. Табиий асал ва меваларни маҳаллий бозорга чиқариб, яхши даромад топмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА