Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Aктам Хаитов Амударё туманида бўлди.

Томорқа ер эгаларининг фаолияти билан яқиндан танишилди, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Тумандаги “Амударё томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятида аҳоли томорқаларидан унимли фойдаланиш, ерга ишлов бериш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида семинар ташкил этилди.

Унда иссиқхоналар, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборхоналари фаолияти, парранда, қўй, эчкиларнинг бош сонини кўпайтириш, аҳолига имтиёзли равишда тарқатиш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур “Амударё томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ кластер усулида ташкил этилган. Лойиҳа қиймати 6,5 миллиард сўм бўлиб, шундан Кенгаш ҳузуридаги жамғармадан 5 миллиард сўм кредит ажратилган.

– Томорқачиларга 12 та йўналиш бўйича хизмат кўрсатиши белгиланган кластерда 350 та доимий ва мавсумий иш ўрни яратилган,– дейди  корхона раҳбари  Озодбой Қурбонбоев. – Таъкидлаш  керакки, ердан унумли ва оқилона фойдаланиш деҳқончиликда муҳим аҳамият касб этади. Ўз ишининг устаси бўлган деҳқон борки, албатта, бунинг самарасини яхши билади. Ерни бўш қолдирмаслик, мавсумий, иқлим шароитга мос экинларни экиб, такрорий ҳосил олиш ҳаракатида бўлади.

Бундан сўнг меҳмонлар тумандаги “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, намунали кўча ва хонадонларга ташриф буюрди. Томорқаларда мева-савзавот, иссиқхоналарда кўчатлар етиштириш, экинларнинг  парвариши бўйича таклифлар билдирилди.

Семинар давомида аҳолини банд қилишда муҳим ҳисобланган парранда, наслли қўй-эчки боқиш, ихчам иссиқхоналар қуриш ва асаларичилик билан шуғулланишни ташкил этиш сингари масалалар  муҳокама қилинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқа – даромад манбаи