Уйдан чиқишга вақт йўқ ... Бу сирдарёлик фото-журналист Нарзулла ака Файзуллаев сўзлари.

Уйдан чиқишга вақт йўқ ... 

Бу сирдарёлик фото-журналист Нарзулла ака Файзуллаев сўзлари.

Ҳарбий хизматдан қайтган Нарзулла Файзуллаев ўтган аср 80-йилларининг бошида Сирдарё вилояти босмахонасига ҳарф терувчи бўлиб ишга кирди. 

Ўқувчилик чоғида мактаб фототўгарагига қатнаб юрган кезлари, раҳматли отаси Файзулла ака туғулган кунида совға қилган “Зенит” фото аппаратида суратлар тушириб, вилоят, туман ва шаҳар газеталари саҳифаларида ўзининг сюжетга бой фото-репортажлари, мантиқли фото-айбномалари билан тез-тез қатнашиб турарди. 

1.jpg

Нарзулладаги бу иқтидор тажрибали, ўткир нигоҳли журналист, унинг биринчи устози марҳум Анвар Жуманов эътиборига тушди. Марҳум устозлари Қўлдош Намозов, Рефат Жапаровларнинг маслаҳати билан Мирзаобод туман газетаси – “Комунизм сари” (ҳозирги “Мирзаобод”)га суратчи-мухбир бўлиб ишга кирди. 
Марҳум устозлари Эргаш Халилов, Абдухолиқ Тўраевлардан фото-журналистика сирларини қунт билан ўрганди. Унинг иқтидори “Янгиер тонги”, “Гулистон янгиликлари” каби шаҳар газеталарида яққол намоён бўла бошлади. Шаҳар, туман, вилоят ва ҳатто республика миқёсидаги қатор кўрик-танловларда ёш, иқтидорли суратчи-мухбир Нарзулла Файзуллаевнинг номи тез-тез ғаолиблар сафида қайд этиб бориларди.

1980 йилларнинг охирларида, ажойиб фото-журналист сифатида бутун республикага танилган, марҳум Баҳром Тўраев “Сирдарё ҳақиқати” – “Сирданиская правда” газеталарига бош муҳаррирлик қилган йиллари, қадрдон дўсти, ҳамкасбини бир неча бор ишга таклиф қилсада, Нарзулла, “2 қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамайди”, дея ҳазиллашганча “Гулистон янгиликлари”да фаолиятини давом эттирар эди. 

асо.jpg

Баҳром Тўраев автоҳалокатга учраб вафот этгач, “Сирдарё ҳақиқати” – “Сирданиская правда” газеталарига бош муҳаррир бўлган, таниқли журналист, Нарзуллага ҳам устоз, ҳам бирга ишлашган сафдоши Ортиқбой Султоновнинг таклифига йўқ дея олмади. Нарзулла ака Файзуллаев то нафақага чиққунга қадар айнан ана шу вилоятнинг отахон газетасида суратчи-мухбир бўлиб фаолият юритди.

– Меҳнат фаолиятимнинг деярли 95 фоизи турли газета таҳририятларида суратчи-мухбир сифатида ўтказганимдан фахрланаман, – дейди Нарзулла ака Файзуллаев. – Худодан яширмаганимни, бошқалардан қандай яширай. Ёлғон гапириб нима қилдим, таҳририятдаги озми-кўпми, қилган меҳнатларим, топган обрў-эътиборим ортидан шунчалик бўлдим, деб ўйлайман. 

Ўша йиллари хотиним Каромат билан у фабрикадан, мен таҳририятдан қайтганимиздан “дом”дан болаларни олиб, тўғри Гулистон шаҳрининг шундоққина биқинидаги ҳозирда Боёвут тумани Қаропчи маҳалласига қарашли яйдоғ даштни қоқ ўртасидаги ер-участкамга келиб меҳнат қилардик. Болалар унда жуда ёш эди. Қўлларидан қурилиш, деҳқончилик, чорвачилик ишлари келмасди. Тўнғич фарзандим Лола қўшнилар деворини соясида укаларига қарарди, биз эр-хотин қора шомгача ерни эпақага келтириш билан банд бўлардик.

Дарвоқе, ўша йиллари суратчи-мухбир Нарзулла аканинг ва фабрика оддий ишчиси Каромат опанинг топган ойлигига ҳайҳотдек ҳовлида қурилиш қилишнинг ўзи бўламасди. 5-6 бош қорамол, 15-20 бош қўй-эчки боқиб, ўғиллари номига ҳам расмийлаштириб олинган 18 сотихлик ерда ҳовли-жой қилди. Деҳқончилик қилиб, пешона тери эвазига етиштирган маҳсулотларини бозорда сотди. Чорва боқиб, уй кўтарди, Ана шу ҳалол меҳнатлари эвазига Якка ёлғиз қизини турмушга узатиб, 3 ўғилни уйлантирди, касбли-ҳунарли қилди. 

Тўнғич ўғли Исроил Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида офицер. Хизмат бурчини оиласи билан Самарқандда ўтамоқда. Иккинчи ўғли – Исмоил Гулистон ун комбинатида юқори разрядли малакали қўли гул уста. Кенжаси Иброҳимали эса Гулистон шаҳар ички ишлар бўлимида ишлайди. Ёшлигидан укаларига кўпроқ “боғча опалик” қилган эканми, Лола шаҳардаги мактабгача таълим муассасаси мудираси. 

– Худога минг бора шукур, бугун, ана шу фарзандларимиз ортидан 10 нафар набиралик бўлдик, – дейди Каромат янга суҳбатимизга аралашиб. – Данагидан мағзи ширин, деганлари шудирда, 2 ўғил, қизимиздан топган набираларимизнинг бировини бир ҳафта кўрмасак соғиниб қоламиз. Коронавирус деган бало қайдан ҳам чиқди, мана бир ярим ойдан буён 7 набирамни кўришнинг иложи йўқ. Ҳар куни телефонлашиб, уйдан чиқма, Иброҳималининг болаларига ўхшаб сенлар ҳам дарсларингни онлайн тайёрла, деб тайинлаб турамиз. Яратган эгам шу коронавирус деган дардни тезроқ даф қилсину, тезроқ жигаргўшалар билан дийдорлашиш насиб этсин.

– “Файзуллаевлар бозордан умуман ҳеч нарса харид қилишмайди”, деган гапларни эшитамиз, бу гаплар қанчалик росту, қанчалик лоф? – юзаланимиз Нарзулла акага. 

– Йўғ-эе, жа-а, унчаликмас, бозордан ҳам ул-бул олиб турамиз, – дейди Нарзулла ака кулиб. – Масалан, ўсимлик ёғи, ун, шакар, гурунч, чой, гугурт, ҳозир карантин бўлганлиги учун гўшт каби рўзғор эҳтиёжи учун зарур маҳсулотларни харид қилиб турамиз.

– “Булар карантиндан бошқа пайти гўшт емас экан-да?” деб ўйламанг, яна, – дейди Каромат янга кулиб. – Чунки, қассоблик – бу кишимга ота касб. 
– Болалигимдан, охиратлари обод бўлгур – отам раҳматли доим ёнларида олиб юриб, шу касбни мерос қолдирганлар, – дейди Нарзулла ака ўспиринлик даврларини хотирлаб. – Коронавирус пандемияси туфайли карантин эълон қилинганидан буён уйидан чиқмай қўйдик. Бўлмаса, кунда-кунора, қариндош-уруғ, маҳалладош, таниш-билишларнинг қўй-молини сўйиб турардим. 

Отам раҳматли, “Қассобликни ҳам ўзига яраша сир-асрори, қонун-қоидаси бор. Ноинсоф қассоб, сўйган молининг думғазасига ёпишади. Ёдингдан чиқмасин, мол эгасини норози қилиб олган гўштинг, думғаза бўладими, тўшми, сон гўштими, борки, ҳатто, ўпкаси бўлса ҳам баракасини бермайди. Сўйган жонлиғингдан меҳнат ҳақингни эгасини розилиги билан, оиланга керакли миқдорда, ўшанда ҳам сўйган хизмат ҳақингдан оширмай гўштга айри-бош қил” дер эдилар. Жон-жигар, қўни-қўшни, таниш-билишларнинг жонлиқларини ҳозир ҳам сўйиб тураман. 

4.jpg

Бугун Нарзулла ака гарчанд 63 ёшга бораётган бўлсаларда, ҳали жуда тетик ва бардам. “Сирдарё ҳақиқати” – “Сирдаринская правда” газеталари таҳририятидаги ҳамкасбларимизнинг айтишича, рихта гавдаси, бақувват билаклари, кенг елкалари билан туядек ҳўкизнию, филдек туяни ҳам бир ҳаракат билан ерга қулатиб, 1 соатга қолмай этини-этга, суягини суякка ажратиб ташлар экан. Ушлаган жойини маҳкам қисиб, узиб оладигандек панжалари эса деҳқончилик ортидан қадоқ бўлган. Ана шу қадоқлар самараси томорқасидаги яшнаб турган кўркам боғида ойнадек намоён.

Нарзулла аканинг боғидаги 2 туп хурмо, 4 туп ёнғоқ, 6 туп шафтоли, 10 туп ўрик, 16 туп ток, 12 тупдан анор ва анжир дарахтлари бу йил ҳам мўл ҳосил беришдан нишона бериб турибди. Дарахтлар оралиғидаги помидор, бодринг, булғор гаримдориси, қалампир, карам, картошка гулга кирган. Нарзулла аканинг ҳовлисидан инсон кўзини қувнатадиган ям-яшил, турли хилдаги кўкатлар, увотлардаги палак отган ошқовоқлар, қўйингки йўқ маҳсулотнинг ўзини тополмай, ҳаратга тушасиз.

Тўқсонбости қилиб экилган пиёз, қишнинг охирида экилган саримсоқ пиёзнинг ҳосили алла қачон йиғиб оладиган бўлибди. Сабзи ва редиска уруғини бир вақтда аралаштириб экиш усулини, тўғриси, биринчи маротаба Нарзулла ака Файзуллаевнинг томорқасида кўриб, ҳайратга тушдик. 

– Редиска сабзига қараганда эрта етилади, унинг ҳосилини йиғиб олиш қалин экилган сабзини ягана қилингандек гап, бу ерга кислород кириб сабзи ҳосилини йириклаштиришига замин яратади, – дея тушинча беради Нарзулла ака.

Шу пайт, оғилхона тарафдан бузоқнинг мўраган товуши эшитилди. Ҳайратланиб, оғил томон қарадик.

– Бир бош соғин сигир, бир бош бузоқ, бир бош танамиз бор, – дейди Каромат янга хаёлимиздан ўтган саволни пайқагандек, жавоб қилиб. – Худога шукур, сут, қаймоқ, қатиқ, сарёғ, сузма, бизда деҳқончилик. Табиий – ўзимизни тоза маҳсулот. Ҳозир бир қуртава қилиб берай, сутга ийланган зоминча қозон патир билан бир мазза қилиб тушлик қилиб олинглар, кейин, бу оилани тебратишда фақат акангизнигина эмас, мени ҳам ҳиссам борлигини билиб оларсизлар, – дейди янга, кулиб. 
Каромат опа айтганича бор экан, янганинг пиширган қозон патирию қуртаваси мазаси худди тоғликларникидек бўлибди. 

– Бу қаймоқдек сузманинг нархи ҳозир бозорда “фалон” пул бордир? – қизиқсиндик, Каромат янгага савол назари билан қараб.

– Бозорга чиқиб, томорқада етиштирадиган маҳсулотларни ҳам, сут-қатиқ ва ҳатто сузмани ҳам роса сотганмиз, энди бўлди, сотмаяпмиз, – дейди Каромат янга саволимизга жавобан. – Уйларни қуриб, тўйларни ўтказиб олган бўлсак, бизга яна нима етмаяпти? Қолаверса, жўжа-бирдек жонмиз. “Дом”да сут-қатиқ, ҳўл меваю сабзавот, полизу ёнғоқ битармикан? Неваралару қариндош-уруғ, жигарларимиздан ҳам яқин бўлиб кетган қўни-қўшнимиз сероб, Худога шукур.

– Элбошига иш тушганда, инсонлар бир-бирларига меҳр-оқибатли, саховатли бўлишлари лозим, деб ўйлайман, – дейди Нарзулла Файзуллаев турмуш ўртоғининг гапига қўшимча қилиб. – Уларда борида бизга беришган. 

Ўшанда, ҳали уй тугул “времинка”миз ҳам йўқ, 18 сотих ерга экин экиб, ҳосил оламан, деб қора шом тушиб қолгунгача эр-хотин ишлаймиз. Болалар оч, берайлик десак, нонимиз йўқ, ўшанда, бировдан сўрашга ор йўл қўймайди. Яратганга минг шукур, қўшнилардан ёлчиган эканмиз. Бирови бир жуфт иссиқ нон, бошқаси, бир кади қаттиқ, яна бошқа бири бир товоқ овқат олиб чиқишарди...

Нарзулла аканинг шу жойга келганда, томоғига нимадир тиқилиб, товуши чиқмай қолди, кўзларига ёш инди. Пиёлага қуйилган чойдан бир ҳўплаб, кўз ёшларини бўйнига осиб олган дастрўмолига артдида, давом этди.

– Худога шукур, бугун бизда бор экан уларга улашамиз, ўзбекчилик – қўни-қўшничилик деганлари шу бўлса керакда, – дейди Нарзулла ака ўтмиш йилларни эслаб. – Яна жиҳати, айни экин-тикин даври. Томорқа, “Мендан меҳнатингни аяма – мен сендан ҳосилимни аямайман” деб турган бир пайтда, шунча ишни ташлаб, уйдан кўчага чиқиб, бозорма-бозор, кўчама-кўча юришга вақт ҳам йўғ-да, ука, – дейди Нарзулла ака Файзуллаев. 

Дарҳақиқат, ерга берсанг, ер сенга беради. Ҳалол меҳнат, пешона тери эвазига топилган бойлик, бу сизнинг – қариндош-уруғ, дўсту ёронлар, қўни-қўшни олдидаги иззат-икромингиз, ҳурмат-эътиборингиз эмасми? 

Азизларим, сирдарёлик оддий, ҳамма қатори Файзуллаевлар оиласига ўхшаб, уйдан чиқишга сизнинг ҳам вақтингиз бўлмасин, уйда қолинг, аммо бекор ўтирманг, шунда кам бўлмайсиз. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқа – даромад манбаи