Томчилатиб суғориш – ҳосилдорлик омили
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Янгибой Очил ғаллакор” фермер хўжалиги жамоаси жорий мавсумда 43 тонналик буғдой хирмонини бунёд этиб, ғалла сотиш шартномасини ошиғи билан уддалади. Шу кунларда сомондан тозаланаётган майдоннинг 3 гектари ўндан ортиқ оилага такрорий экин учун 20 сотихдан ажратиб берилмоқда.
[gallery-12738]
— 42 гектар ерда пахта ва ғалла етиштиришдан ташқари 1,5 гектарли узумзор ҳам бор, - дейди фермер хўжалиги бошлиғи Орифжон Очилов. - Ўтган йилги деҳқончилик мавсумида 34,5 гектар пахта майдонидан давлат шартнома режасига мувофиқ 142 тонна ўрнига 147 тонна ҳосил олиб, жамоамиз соф фойдасини қарийб 700 миллион сўмга етказганмиз. Иккинчи йилдирки, ғўза парваришланаётган контурларимизнинг 22,5 гектарида томчилатиб суғоришни йўлга қўйганмиз. Бунинг эвазига ҳосилдорликни ўртача 40 центнерга ошириш имконига эга бўлдик. Бу йил ҳам “Бухоро-8” навидан баракали хирмон кўтариш ҳаракатидамиз.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА