Халқимизда “Отанг мироб бўлса ҳам сувни ёқалаб ич” деган гап бор. Бу азалдан халқимиз сув тақсимотига, обиҳаётни тежаб ишлатишга алоҳида эътибор қаратганидан далолат беради.

Бугунга келиб сувдан самарали, омилкорлик билан фойдаланиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Сабаби дунё миқёсида йилдан-йилга сув ресурсларига талаб ошиб, кўп жойларда чўлланиш, тақчиллик ҳам юзага келмоқда.

Юртимизда ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув тежовчи ускуналардан унумли фойдаланиш, соҳага замонавий инновацион технологияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумотларга кўра, ўтган йил Самарқанд вилояти бўйича 4 минг 788 гектар, жумладан, 2 минг 200 гектар пахта майдони, 1 минг 616 гектар боғда замонавий сув тежамкор технологиялар асосида томчилатиб ва тупроқ остидан суғориш технологиялари йўлга қўйилди. Йирик пахта майдонлари томчилатиб суғорилиб, бу орқали сув ва ўғит сарфи камаймоқда, шу билан бирга ҳосилдорлик ошмоқда.

– Ўтган йил 16 сентябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди ва унда аграр соҳага замонавий инновацион технологияларни жорий этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб берилди, – дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Нурмамат Турсунов.

 – 2020 йил 11 декабрда эса Президентимиз томонидан “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Мазкур йиғилиш ва қарорда белгилаб берилган вазифалар юзасидан ҳар бир вилоят, туманда режа ва дастурлар белгилаб олинган. 

Ушбу дастурлар асосида жорий йилда Самарқанд вилоятда 20 минг 162 гектар ерда томчилатиб суғориш технологиясини қўллаш режалаштирилган. Хусусан, 13 минг 269 гектар пахта, 2 минг 861 гектар боғ ва 3 минг 649 гектар токзорда сув тежовчи инновацион технологиялар ўрнатилади. Буни туманлар кесимида кўрадиган бўлсак, Каттақўрғон туманида 7 минг 979 гектар, Пайариқ туманида 2 минг 355 гектар, Пастдарғомда 1 минг 433 гектар, Нарпайда эса 1 минг 354 гектар ер майдонида сув тежовчи технологиялар ўрнатилиши белгиланган.  

Биргина Нарпай туманидаги “Оптима Агро Кластер” масъулияти чекланган жамияти кластер корхонаси томонидан 415 гектар ер майдонига сув тежамкор ускуналар ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Кези келганда таъкидлаш керакки, сув тежовчи ускуналар жорий этиш ҳар гектар ер ҳисобига сувни 40-45 фоиз тежаш имконини бериши билан, ҳосилдорликни 15-20 центнерга ошириши билан аҳамиятлидир. Буни вилоятдаги кўплаб кластер корхоналари, фермер хўжаликлари амалда синаб кўрди.  

Жумладан, Иштихон туманидаги “Maroqand Sifat Textil” МЧЖ кластер корхонаси бир неча йилдан бери пахта етиштиришда сув тежовчи ускуналардан фойдаланиб келмоқда. Натижа ёмон эмас. Инновацион технологиялар амалиётга татбиқ этилгандан сўнг бир вақтлар 15-20 центнердан пахта хомашёси етиштирилган ҳудудлардан, биргина 2020 йили 40-45 центнер пахта хомашёси йиғиштириб олинди. Сув тежамкор ускуналарнинг яна бир афзаллиги шундаки, ғўзага агротехника қоидаларига асосан ишлов бериш, культивация қилиш ҳам камаяди. Минерал ва маҳаллий ўғитлар айнан ўсимлик илдизига юборилиши, ҳосилдорликнинг ошишига хизмат қилади. Бу йил мазкур кластер корхонасининг ўзи 430 гектар ер майдонида томчилатиб суғориш технологиясини қўлламоқчи.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томчиласа тугамайди