Андижон ёшлар театри томонидан саҳналаштирилган “Тўмарис” спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Театр мухлислари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирокида Андижон шаҳри “Баркамол авлод” болалар мактабида спектакль намойиши олдидан ўтказилган тадбирда театр санъатининг инсон ҳаётидаги, маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти, ёшлар театрининг жорий йилдаги фаолияти, келгусидаги режалари, “Тўмарис” спектаклининг саҳналаштириш жараёнлари хусусида атрофлича сўз юритилди.  

[gallery-10005]

Юрт озодлиги учун кураш, ор-номус, эл-юрт шаъни йўлидаги жасоратнинг юксак намунаси бўлган ушбу асар асрлар давомида юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбида ватанпарварлик, фидойилик, она юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда.  

Спектакль намойишидан сўнг томошабинлар томонидан театр жамоаси сак-массагетлар маликаси Тўмариснинг шарафли ҳаёт йўли, Ватан озодлиги учун Эрон шоҳига қарши мардонавор кураши маҳорат билан ижро этилганлиги алоҳида эътироф этилди. Бош қаҳрамон – Тўмарис роли актриса Гуласал Раҳмонова томонидан маҳорат билан ижро этилди. Умуман, спектаклда Сойибжон Мирзаев, Азизбек Турдалиев, Шерхон Холдормирзаев, Дурдона Турдиева, Барно Мирзакаримова сингари актёр ва актрисаларнинг моҳирона ижроси, ўзига хос декорациялар барчага манзур бўлди. Янги йил байрами олдидан намойиш этилаётган ушбу спектакль андижонликларга хуш ва байрамона кайфият улашмоқда.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тўмарис” барчага манзур бўлди