Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл шаҳар бўлими 9 нафар фуқарога ҳокимликдан 1 миллиард 536 миллион 695 минг 146 сўм компенсация пулларини ундириб берди.
Маълумотга кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг ижро варақаларига асосан, Янгийўл шаҳар хокимлиги фуқароларга компенсация пулларини тўлаб бериши керак бўлган.
Афсуски, бузилган нотурар жой эвазига тўланадиган бу пуллар эгаларига берилмай келган.
Оқибатда, бюро ходимлари томонидан ҳокимлик ҳисоб рақамларига банд солиш ва пул маблағларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ҳисобларига тақиқ қўйилади. Натижада, компенсация пуллари бўлим депозит ҳисоб рақамига амалда тўлиқ ундирилади.
Шундан сўнг, маблағлар ундирувчи фуқароларнинг пластик карталарига ўтказилиши таъминланган.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА