Йўл-йўлакай

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги Лангар, Тарағай, Қуруқсой қишлоқлари туман марказидан 50 километр узоқликда жойлашган. Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг отаси номи билан боғлиқ ушбу қадимий тарихга эга қишлоқларнинг табиати жуда гўзал. Тўрт томони пурвиқор тоғлар билан ўралган сўлим гўша. Бу ерда тўрт фаслнинг ҳам ўзгача таровати бор. Айниқса, баҳор фаслида ҳудуд ниҳоятда хушманзара манзилга айланади. Ушбу ҳудуддаги Тарағай туризм қишлоғи мақомини олган бўлиб, кейинги йилларда унинг иқтисодий -ижтимоий ҳолати ўзгариб бормоқда. Янги йўллар, инфраструктура тизимлари яратилмоқда.

Ҳар галгидек ушбу ҳудуднинг табиати, ўзига хос самимий одамлари ҳаёти ҳақида материал қилиш учун борар эканмиз, Лангар қишлоғига кираверишдаги замонавий поликлиника эътиборимизни тортди. Бир сафар атрофдаги қишлоқлар одамлари ушбу поликлиниканинг очилгандан буён фаолият кўрсатмаётгани ҳақида гапиришганди. Шундан буён фурсат бўлиб ҳеч кира олмагандик.  

Тахминан ўтган йилнинг апрель ойида ушбу поликлиника катта шов-шувлар билан тантанали очилган эди. Унинг очилишида вилоят ҳокими М.Азимов ҳам иштирок этганди. Тиббиётдаги ислоҳотлар хусусида анчагина илиқ гаплар айтилиб, ҳудуд аҳолиси учун тиббий хизмат сифатининг янада ошаётгани таъкидланганди.  

Ўшанда мазкур шифо маскани 33 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатиши, у ерда 50 нафардан зиёд тиббиёт ходими фаолият кўрсатиши, кундузги стационарда даволаниш учун эса 25 та ўрин ажратилгани масъуллар томонидан қайд этиб ўтилганди.  Тиббиёт масканида барча шарт-шароитлар яратилганию 5 нафар олий маълумотли шифокор ишлаётгани, келгусида уларнинг сони янада кўпайишига алоҳида урғу берилган эди.  

Шунча гап- сўзлардан кейин поликлиниканинг фаолият юритмаётгани хусусидаги гапларга ким ҳам ишонарди дейсиз. Аммо ичкарига кирганимизда одамларнинг гапи рост эканига амин бўлдик.  

Ҳақиқатда поликлиника кўнгилдагидек ишламаяпти. Ҳудуд аҳолиси эса сарсон. Бир нафар бухоролик шифокорни учратдик ва у билан бироз суҳбатлашдик.  

– Бухоро вилоятидан келиб, 2024 йил май ойидан буён ишлайман, – дейди олий тоифали умумий амалиёт шифокори  Жўра Ойтуғдиев. – Бу ерга шу ерлик аҳолининг талабига кўра келганман. Олис ҳудудда ишлашга қарор қилдим. Келмасдан олдин тасаввурим жуда бошқача эди. Замонавий бино, тиббий аппаратларни орзу қилгандим. Лекин келганимдан кейин ҳафсалам пир бўлди. Бирорта тиббий аппаратура йўқ. Оддий қон таҳлили, яъни қоннинг қуюқ ёки суюқлигини аниқлаш учун ҳам беморларимизни 40 километрга туман марказига жўнатамиз. Оғир беморларга биринчи ёрдамни кўрсата олмаймиз. Боиси шароит йўқ. Дори -дармон йўқ ёки етарли эмас. Ҳатто аҳолининг тиббий картаси ҳам йўқ. Келиб текширувдан ўтган беморларни ўзим тутган журналга қайд этиб боряпман. Карталари қаерда, деб сўрасам, у ерда-бу ерда, дейишади. Иситиш тизими бор,лекин ишламайди. Битта хона кондиционер билан қизитилади. Шу хонада ҳам касални кўрамиз, ҳам даволаймиз. Бошқа хоналарда ётиб даволанадиган бўлса, касалларнинг ўзи иситиш мосламаларини олиб келишади.  Икки- уч ой бўлди ёш болалар учун дори- дармон маҳсулотларини етказиб беришяпти. Бунинг натижасида ёш болаларга биринчи ёрдамни кўрсата оляпмиз. Борини борлигича айтиш керак. Агар иложи бўлса лаборатория ишласа, ЭКГ аппарати, физиотерапея аппаратлари ва  УЗИ аппарати бўлса, нур устига аъло нур бўларди. Ҳозир қўлимда қон босимини ўлчайдиган асбобдан бошқа ҳеч нарса йўқ, рости.  

Ҳудудда аҳоли сони кўп. Устига устак энг яқин шифохона ҳам Чамбил деган жойда. Аслида тоғли ҳудуд аҳолисининг узоғини енгил қилиб, шу ернинг ўзида тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида қурилган эди ушбу поликлиника.

–Бу ерда поликлиника қурилганига жуда хурсанд бўлгандик, – дейди лангарлик фахрий ўқитувчи Абдумуталлиф Юсупов. – Ташқаридан қарасангиз, кўзингиз қувнайдиган бино. Лекин ичи билан танишганда бошқача  аҳволга  тушасиз. Ишлайдиган кадр йўқ. Икки-учтагина ходим бор. Биринчи талабимиз кадрлар масаласи. Ўзимизда бўлмаса, бошқа жойдан жалб қилиш мумкиндир. Ойлигини берса, ишлайди, албатта. Мутахассис йўқлиги учун туман марказига боришга мажбур одамларимиз. Кейинги масала тиббий аппаратлар йўқ. Бу ерда ҳам кексалар, хотин-қизлар, болалар бор. Улар ҳам бемор бўлишади ёки бўлмаса текширувлардан ўтиши керак. Қачонгача туман марказига узоқ масофа босиб қатнаймиз. Шу ернинг ўзида бўлса, бундай муаммо бўлмайди.  

Рост. Поликлинка биноси замонавий қурилган. Хоналари ҳам шинам. Мебеллар билан таъминланган. Лекин уларда ишлайдиган тиббиёт ходими,  ишлатадиган тиббий аппаратлар йўқ. Иситиш учун тежамкор қозонхоналар қурилган, лекин кўмир йўқлиги туфайли ишламайди. Ҳатто электрни тежаш учун қуёш панеллари ҳам ўрнатилган. Аҳоли вакиллари эса барибир нажот истаб шифохонага келишади. Чунки ҳамма ҳам туман марказига қатнашга имкони йўқ. Айниқса, қиш-қировли кунларда. Бор- йўғи биттагина иситиладиган хонада навбатма-навбат кўрикдан ўтиб, даволанишади.

– Онамга томчи олиш учун келганмиз, – дейди лангарлик Марғуба Ҳаққулова. – Бир курс даволаниш 10 кун камида. Совуқ тушгандан кейин хона йўқ. Исийдиган хона битта. Навбатга туриб, осма оламиз. Бошқа хоналар совуқ бўлгани учун кириб бўлмайди. Туман марказига бориб кўрикдан ўтиб, дориларини ёздириб келиб, шу ерда қатнаб стационар даволаняпмиз. Марказга кунда қатнашга имконимиз йўқ.  

Одамлар ётиб даволанаётган хонага эътибор қаратамиз. Томчи қўядиган ускуналар ҳам қўлбола. Дорили суюқликни ушлаб турадиган қурилма оддий баклашкадан ясалган. Жгут ўрнига резина ип ишлатилмоқда. Хуллас, вазият ачинарли.  

Ушбу ҳолат юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси масъулларидан ҳам изоҳ сўрадик.  

– Туман бирлашмасига қарашли Тарағай оилавий поликлиникамизда ҳақиқатдан камчиликлар бор, аҳолининг талаби ўринли, – дейди Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари Абдували Бекмуродов. – Молиявий ҳисоб-китоблар кечиккани боис кадрлар масаласи ечилмай қолган. Туманимизда олий тоифали кадрларга эҳтиёж бор. Шу боис қўшни вилоятлардан кадрлар жалб қилганмиз. Жорий йил бошидан кадрлар етишмаслиги муаммоси ҳал бўлмоқда. Яқинда молиявий харажатлар сметаси тасдиқланади. Бунда тиббий асбоб ускуна ва аппаратлар ҳам кўзда тутилган. Бу масала бўйича юқори ташкилотларимизнинг ҳам тегишли буйруқлари чиққан. Насиб бўлса, шу йилнинг биринчи чорагида ушбу поликлиникага лаборатория ускунаси, УЗИ аппарати ва автоклаб берилади.  

[gallery-21503]

Ҳақиқатда замонавий қурилган поликлиниканинг бу аҳволи бир қарашда ачинарли. Ҳудуд аҳолиси эса сифатли тиббий хизматга муҳтож. Ўйлаймизки, масъуллар ваъдасида туришади ва кейинги борганимизда поликлиниканинг тўла қувватда ишлаётганига, одамларнинг миннатдорчилик фикрларига гувоҳ бўламиз.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғли қишлоқдаги замонавий поликлиника нега фаолият юритмаяпти?