Сурхондарё вилоятининг Денов туманида миллий таомлар сайли бўлиб ўтди.

Унда Термиз шаҳри ва туманлар ўз ҳудудларига хос тансиқ таомлар кўргазмаси билан қатнашди. Миллий услубда безатилган павильонларда моҳир пазандаларнинг турли таомлар тайёрлаш билан боғлиқ услуб, удум ва анъаналари кенг намойиш этилди.

Тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган Сурхон воҳаси туризмнинг барча турларини юксалтириш учун катта салоҳиятга эга. Давлатимизнинг соҳага қаратаётган эътибори вилоятда туризмнинг зиёрат, буддизм, эко, этно, агро, тоғ, гастрономик каби йўналишларини ривожлантириб, маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилмоқда. Жумладан, йилнинг ўтган даврида вилоятга жаҳоннинг 80 та давлатидан 52 минг 200 дан ортиқ хорижий, 1 миллион 120 минг маҳаллий турист келди. Келгуси йил воҳага 100 минг чет эллик ва 1 миллион 800 минг маҳаллий сайёҳни жалб этиш режаштирилмоқда. Бунинг учун воҳанинг туристик салоҳиятидан янада оқилона фойдаланиш йўллари изланмоқда.  

Денов тумани ҳам ўзининг тарихи, археологик ёдгорликлари, муқаддас зиёратгоҳлари, мафтункор табиати билан сайёҳларда катта қизиқиш уйғотиб келади. Будрачтепа, Холчаён, Денов қалъаси, Қизқўрғон каби археологик ёдгорликлар, “Хўжа Аловуддин Аттор” зиёратгоҳи, “Саид Оталиқ” мадрасаси, Дендрарий боғи, Сина қишлоғидаги “Сумбула” табиат мўъжизаси, Хўжа Баркуҳ, Хўжа Ҳисор каби зиёратгоҳлари билан машҳур.

–Президентимиз ғояси билан туризм иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бирига айланмоқда,–дейди вилоят ҳокими ўринбосари Жўрабек Тўраев.– Вилоятимизда ҳам бу соҳа йилдан-йилга юксалишга юз тутаётир. Туризмнинг янги истиқболли турлари йўлга қўйилмоқда. Шунга мувофиқ шу йил Бойсун туманидаги машҳур “Тангисар” дарасида вилоятимизда илк марта республика экстремал-тоғ туризми альпиниадасини ўтказдик. Шу ойда узум, анор, олма фестивалларини ташкил этиш режалаштирилган. Миллий таомлар сайли эса бежизга қадимий ва хушманзара Сина қишлоғида ўтказилмаяпти. Чунки, бу қишлоқ қадимдан ўзининг пазандалиги билан ҳам мамлакатимизга танилган. Шунингдек, ҳудуднинг туристик имкониятларидан самарали фойдаланишни, мафтункор табиат қўйнида миллий урф-одат ва анъаналаримизни маҳаллий ва хорижий сайёҳларга кенг намойиш этишни, келажакда қадимий бу қишлоқни туристларнинг севимли масканларидан бирига айлантиришни мақсад қилганмиз.

Сайил доирасида вилоят ҳокимлиги, вилоят туризм,  ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари журналист ҳамда блогерлар учун пресс-тур уюштирди. Тадбир иштирокчилари тоғлар қўйнидаги Сина, Ушор, Сунбула каби қишлоқлар ҳаёти билан танишди. Сирли балиқ кўли, мафтункор “Сунбулаи зор” табиат мўъжизаси, Қиз қўрғон археологик ёдгорлиги, Хўжаи Ҳисор зиёратгоҳи каби сайёҳлик масканлари, оилавий меҳмон уйлари, ҳудуднинг миллий ҳунармандчилиги ҳақида етарли маълумотларга эга бўлди. Кўргазмасидан икки минг турдаги таом жой олган сайилда Сурхоннинг миллий тандир кабоб, чўпонча, бихтирма сингари ўнлаб ноёб таомларини тайёрлаш сирларини кузатди. Синалик қўли гул ошпазлар авлоддан–авлодга ўтиб, эъзозлаб келинаётган нафис ҳунарларини, нон, сомса, патир ва бошқа шу ҳудудга хос таомларни тайёрлаш жараёнларини намойиш этди.  

–Ширмой нон, сомса, патир тайёрлаш авлодлардан мерос қолган касб,–дейди ошпаз Муҳаммадсоли Караматов.– Бугун юртимизнинг қай бир гўшасига борманг, маҳалладошларимиз тайёрлаётган ана шундай неъматлардан татиб кўришингиз мумкин. Хорижий давлатларда ҳам Сина нони, сомса ва патирларини тайёрлашни йўлга қўйган маҳалладошларимиз бор. Бу таомларнинг мазали бўлиши учун биз ота-боболаримиз услуби асосида хамир қориймиз. Бунда хамиртурушда ҳам гап бор. Нон, патир тайёрлаш ёки сомса пиширишнинг ўз хамири бўлади. Хамирни тайёрлашдан тандирда пишгунича бўлган жараённинг иши ҳам енгилмас. Уларнинг ҳар бирида  меҳр билан меҳнат қилинади. Шунинг учун таъми мазали бўлади.

Синаликлар сайил иштирокчиларини нон, патир ва сомсанинг 20 дан зиёд тури ҳамда синача тандир кабоб, синача гўжали ош ва бошқа таомларни тайёрлаш сирлари билан яқиндан таништирди. Узоқ яқиндан келган меҳмонлар таомлар мазасини татиб кўриб, уларга муносиб баҳо берди.

Сайил якунида “Энг яхши миллий таом”, “Энг яхши ошпаз” каби йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланиб, вилоят ҳамда Денов тумани ҳокимлигининг диплом, махсус статуэтка ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фольклор-этнографик жамоалар, миллий чолғу гуруҳлари ва ёш санъаткорларнинг чиқишлари, анъанавий халқ ўйинлари барчага байрамона кайфият улашди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғлар қўйнидаги Сина қишлоғида миллий таомлар сайли