Марду майдонлар

Мамлакатимиз ҳудудининг қарийб 30 фоизини тоғлар ва тоғ олди кенгликлари ташкил этади. Шу боис қояларга чиқиш ва тушиш, бу ерларда ҳаракатланиш услубиятини чуқур ўзлаштириш, кўникмаларни мустаҳкамлаш – берилган топшириқларни кутилганидек адо этиш имконини беради. Шундан келиб чиқиб, Угом-Чотқол тоғ тизмаларида ҳарбий хизматчилар қояларда чиқиб-тушиш бўйича билимларни мунтазам ошириб келади.

Англаганингиздек, гап Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар маркази хусусида кетяпти. Яқинда ижодий жамоамиз билан яна ушбу марказга бордик. Бу сафар ҳарбий хизматчиларнинг баландлиги 150 метр келадиган қояларда олиб борган машғулотларига гувоҳ бўлдик.

– Тоққа арқон ёрдамида чиқиш ва тушиш жараёнлари бир қарашда оддий ва осон туюлади, – дейди майор Атажон Атажонов. – Мукаммал қуролланган ва махсус мосламалар билан ҳаракатланиш ҳамда қисқа вақт ичида юқорига кўтарилиш мушкул иш ҳисобланади. Чунки, кутилмаганда назоратингиз остида бўлган вазият ўзгариб, ё ёмғир ёғади ёки қояга қотирилган махсус восита панд беради. Албатта, бу ҳақда ўйлашнинг ўзи киши вужудини титратади. Биз тоққа кўтарилаётганда ҳаммасини ҳисобга оламиз. Бирон-бир нарса эътибордан четда қолмайди. Қаерда қайси ускунадан фойдаланиш яхши самара беради, ҳар куни ўқувларда бевосита иштирок этаётган ҳарбий хизматчилар бу борада етарли кўникмага эга.

Эътиборлиси, ҳар бир мавзу ҳарбий хизматчилар билан индивидуал ҳамда жамоавий тарзда олиб борилади. Бу эса, соҳани яхши билиш, етарли кўникмага эга бўлиш имконини бермоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида альпинистлар томонидан баланд тоғлар, муз қоялар ва инсон оёғи умуман етмаган жойлар забт этилгани ҳақидаги хабарларга дуч келамиз. Бу ҳайратимизни оширади. Лекин бир савол мени ўйлантиради: хўш, альпинист билан ҳарбий альпинист ўртасида қандай фарқ бор? Ўзи уларни бир-бири билан таққосласа бўладими?

– Таъкидлашим керакки, тоғда ҳаракатланиш ҳаммани ҳам бирдек азоблайди, – дейди катта йўриқчи II даражали сержант Абдумухтор Абдуғаниев. – Аммо, шу соҳада кўп йиллик тажриба тўплаган ва энг муҳими, керакли билимларни эгаллаганларгина кўзлаган маррани забт этади. Бунга шахсан кўп бор гувоҳ бўлганман. Мен қайси қояга кўтарилишдан олдин у билан хаёлан сўзлашаман, тинглайман. Ва, ҳис этаман. Чунки, бу ўта муҳим. Сиз нима қилаётганингизни билишингиз, режаларингизни тартибга келтириб олишингиз керак.

 Муҳими, рўпарангиздаги тўсиққа бардош бероласизми? Мана шу саволга жавоб топсангиз, демак, марра сизники. Аксинча бўлса, унда ярим йўлда мағлубиятни туясиз.

Дарвоқе, альпинистлар енгил, ўзларига керакли анжомлар билан қояларда ҳаракатланишлари мумкин. Ҳарбий альпинистлар эса тўлиқ жанговар шай ҳолатда, қурол-аслаҳалар, сафар халтаси ва бошқа зарур буюмлар билан тоққа кўтарилади. Бу иккисини аслида бир-бирига таққослаб бўлмайди, назаримизда. Гарчанд қоя одами бўлсалар-да. Чунки, бири хобби учун, бошқаси тинчликка қалқон бўлиш мақсадида таваккалга қўл уради.

– Жисмоний чиниқмаган, етарлича кўникмага эга бўлмаган, организмини шунга ўргатмаган ва мослаштирмаган, қисқа қилиб айтганда, руҳияти мустаҳкамланмаган киши учун тепага қараб ҳаракатланиш жуда қийин, – дейди тоғ тайёргарлиги бўйича катта йўриқчи, кичик сержант Ҳусниддин Хизиралиев. – Бу жараёнларда кишидаги ирода ҳам, сабру бардош ҳам, матонат ҳам қадамма-қадам синовдан ўтади. Ва, шунга қараб натижа қайд этилади. Шу сабаб, ҳарбий хизматчилар билан тўрт фаслда, қолаверса, ноқулай об-ҳаво шароитида, нотаниш ҳудудларда ўқувлар олиб борилади. Бу орқали юрт ўғлонларининг ўзига ишончини ошириб, жамоавий ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлашга эришилади.

Айтиш керакки, ўқув дастурига асосан машқлар ўта мураккаб. Босқичма-босқич ўтказилаётган мавзуларда йигитлар тоғ шароитида ҳаракат олиб бориш тактикаларини синовдан ўтказди. Бу уларнинг чиниқишини, жисмоний ва руҳий тайёргарлигини янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутди.

[gallery-23576]

Тоғ шароитида арқон кишига дастёр-кўмакчи саналади. Галдаги вазифага кўра, йигитлар арқон ёрдамида чўққидан тушиш ва чиқиш, ярадорни эвакуация қилиш, топография, нишон жойлашган ҳудудни аниқлаш ва тактик ҳаракатларни олиб бориш каби жараёнларни олиб борaди.

– Ҳарбий хизматчи учун куну тун ёки жазирама иссиғу қор-ёмғирли об-ҳавонинг аҳамияти йўқ, – дейди кичик сержант Алишер Ражабов.  – Берилган топшириқни ўз вақтида аниқ ва аъло даражада бажариш унинг олдида турган энг муҳим вазифадир. Албатта, бу каби машаққатли машқлар ҳар томонлама тобланишимизда муҳим ҳисобланади. Чунки бугун олаётган назарий ва амалий кўникмаларимиз келгуси фаолиятимиз давомида асқотади. Қолаверса, вазиятга қараб тезкор ва аниқ қарор қабул қилишимиз касбий кўникмаларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, соғлом рақобат муҳитини шакллантириб, доимий жанговар шайлигимизни таъминлашга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар маркази Ватан посбонларининг нафақат жисмоний, балки сафдошлар билан ҳамфикр, ҳамжиҳатликда жанг олиб бориш, сабр-қаноатли, мустаҳкам иродали бўлиш каби сифатларини оширишлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шоҳрух САИДОВ,

капитан,

“Ватанпарвар” мухбири.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғлар билан тиллашган алплар