Тоғда иссиқхона қуриб бодринг, помидор, бақлажон, булғор қалампири ва лимон етиштириш мумкинми?...
Буни қарангки, “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси оғир тоғ шароитида ҳам иссиқхонада муваффақиятли равишда маҳсулот етиштирмоқда.
Дастлаб бунга кўпчилик ишонмаган эди. Ахир Қамчиқда қишда бадан-баданингни сирқиратадиган изғиринда иссиқхонани иситиб бўладими?, бу ҳам етмаганидек, тошли тупроқда замонавий иссиқхона барпо қилиб, ҳосил олиш мумкинми?, деган саволлар ҳам бўлди.
Корхона ишчилари махсус жой тайёрлаб, 2-2,5 сотихдан жами 4 та иссиқхонада ўз қўллари билан турли сабзавот маҳсулотларини етиштирмоқда.