Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод ижодига бағишланган “Ўзбек халқига ҳайкал қўйган адиб” деб номланган адабий-маърифий тадбир ўтказилди.

Кечада Тоғай Мурод ўзбекнинг ори, ғурури, диёнати тимсолига айланган ижодкор бўлгани таъкидланиб, асарларининг илмий-маърифий аҳамияти хусусида сўз юритилди. 

Тоғай Мурод (Тоғаймурод Менгноров) 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилоятида туғилган. 

Биринчи йирик қиссаси — “Юлдузлар мангу ёнади” асари 1976 йилда чоп этилган. Кейинчалик “От кишнаган оқшом” (1979), “Ойдинда юрган одамлар” (1980), “Момо Ер қўшиғи” (1985) каби қиссалари нашр этилган. “Отамдан қолган далалар” (1993, ушбу асар асосида бадиий фильм яратилган), “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” (2001) романлари китобхонларда катта қизиқиш уйғотган. Ёзувчи Жек Лондоннинг “Бойнинг қизи” драмаси ва ҳикояларини, Эрнест Сетон-Томпсоннинг “Ёввойи йўрға” қиссасини ўзбек тилига таржима қилган. 

– Тоғай Мурод ҳар бир образни шундай тасвирлар эдики, атрофингизда юрган одамлар орасидан ногаҳон ўша қаҳрамонларни қидириб қолардингиз, – деди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, устоз журналист Абдумажид Азимов. – Унинг асарларида асосан шўро даври акс этган. Лекин миллий ўзлик, миллатни уйғотиш масалалари асарларида бош ғояни ташкил этади. Тоғай Мурод асарларида журъат, жасорат устувор. Тоғай ака феъли тўғри, жуда ҳалол, ғирромликни ёқтирмайдиган инсон эди. Бу жиҳатлар унинг асарларига ҳам кўчган. Асарнинг ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида пахтанинг азобини фан доктори даражасида ўрганиб чиққан эди. Унинг характерига қойил қолмай илож йўқ. Ёшлар ўзбекнинг ҳаётини ўрганаман, десалар Тоғай Мурод асарларини ўқиши керак. 

– Биргина “Ойдинда юрган одамлар” асарини варақлаб муаллиф инсоннинг асл табиатини, руҳиятини, унинг бахтли, бахтсиз онларини нечоғли маҳорат билан тасвирлаганига гувоҳ бўлиш мумкин, – деди филология фанлари доктори, профессор Умида Расулова. – Унинг асарларида инсон маънавиятининг жуда қизиқ жиҳатлари бор. Янги топилма сўзларни топишга интилади. Сўз қўллаш маҳорати жуда ўзига хос. Тоғай Мурод асарларида бир жумла бор. Муаллиф “мен қайтиб келаман”, дейди. Ижодкор бугун ўз асарлари билан, орияти билан яна қайтиб келди, десак муболаға бўлмайди. 

Адабий тадбирда ёшлар Тоғай Мурод ижоди, асарлари бўйича саволлар берди. Фикр-мулоҳазалардан билиш мумкинки, Тоғай Мурод ижодига бугун ҳам қизиқиш ғоят катта. Тадбирда ёшларга китоблар ҳадя этилди. 

Назокат Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғай Мурод – ўзбекнинг орияти тимсоли