“Тўдакўл”да ёзги дам олиш мавсуми очилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Тўдакўл” дам олиш маскани “Ёз — 2024” мавсумини янгича қиёфа ва хизматлар билан бошлади. “НКМК жамғармаси” давлат муассасаси тасарруфидаги ушбу маскан 20 гектардан ортиқ майдонни ўз ичига олади.
Бу ерда 2023 йили тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилди. 270 ўринли коттежлар ва меҳмонхона дам олувчилар учун замонавий шарт-шароитларга эга бўлди.
[gallery-17958]
“Тўдакўл”га ташриф буюрувчилар табиат гўзаллигидан баҳра олиб, мароқли ҳордиқ чиқариш баробарида махсус рацион ва ванналар қабул қилиш орқали саломатлигини тиклайди. Спортсеварлар учун ҳам барча имконият яратилган.
Ёзги дам олиш мавсуми 6 сентябрга қадар давом этади.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА