Сенат ялпи мажлисида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сенат олдига қўйган долзарб вазифалар ижроси бўйича қилинадиган ишларга тўхталиб ўтилди.

– Эътибор беришимиз лозим бўлган жиҳат – Сенат фақат назорат билан шуғулланмайди, - деди Сенат раиси Т.Норбоева. – Ҳудудий вакиллик палатаси сифатида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича белгиланган вазифаларнинг жойлардаги ижросини таъминлашга кўмаклашади. Ҳудуд ва республикадаги масъулларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириб боради. Қўйилаётган вазифалар ижроси бевосита маҳаллий кенгашлар билан узвий ҳамкорликда амалга оширилади. Бу йўналишдаги ишлар сифат ва самарадорлик нуқтаи назаридан янги босқичга олиб чиқилади.  

Президентимиз томонидан белгиланган вазифаларнинг жойлардаги ижроси, энг аввало, маҳаллий кенгаш депутатларининг маҳалла ва секторлар билан ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳаси ҳам тайёрланди. Бу ҳам маҳаллий кенгашлар фаолиятини давр руҳига мос тарзда такомиллаштиришда муҳим стратегик ҳужжат бўлади.

Умуман олганда, Ҳаракатлар дастури доирасида маҳаллий кенгашлар билан ҳамкорлигимизнинг янги ва янада масъулиятли даври бошланди.

“Халқаро алоқаларни янада фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш лозим. Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг халқаро майдонда очиқ, прагматик ва дўстона муносабатлари йўлга қўйилгани натижасида ташқи савдо айланмаси, хорижий инвестиция ҳажмлари юқори суръатларда ошиб бормоқда. Кейинги 7 йилда ташқи савдо айланмаси икки баробардан зиёд кўпайди (27 миллиард доллардан 62,6 миллиард долларгача).  Бу йўналишда Сенат хорижий давлатлар парламентлари билан ҳамкорликда олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси устидан парламент назорати олиб борилмоқда. Айниқса, келишувларнинг тегишли ҳудуд, соҳа ва тармоқларда ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаб борамиз. Қолаверса, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами ва натижаларини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, муайян соҳаларга инвестицияларни жалб этиш борасида ҳам халқаро парламентлараро ҳамкорлик воситасидан кенг фойдаланамиз”, деди Сенат раиси.  

Яна бир йўналиш – мамлакатимиз ривожланишининг муҳим соҳалари бўйича парламент ҳузурида бир қатор республика комиссиялари ташкил этилган. Жумладан, муносиб меҳнат шароитларини яратиш одам савдосига қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатимизнинг ўрнини яхшилаш бўйича зарур чоралар кўриб бориш давом эттирилади.

Ўзбекистон БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Парламент ҳукумат билан бирга олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва кўрилаётган чоралар БРМ билан уйғун равишда амалга оширилиши таъминлайди. 

Қонунийликни таъминлаш ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик ва парламент назоратини таъминлаш бўйича чоралар кўрилади. 

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Т.Норбоева: Сенат фақат назорат билан шуғулланмайди, ижтимоий-иқтисодий вазифалар ижросини таъминлашга ҳам кўмаклашади