Бухоро шаҳридаги ННТ ва Дўстлик уйида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссияси, Жамоат фонди аъзолари, вилоятдаги ННТ ҳамда вилоятдаги мавжуд 12 та миллий маданият марказлари раҳбарлари, ҳарбийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табриги мазмун моҳияти ҳақида  Ижтимоий шериклик комиссияси раиси, Сенат аъзоси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилояти минтақавий вакили Абира Ҳусейнова тушунтириш берди. 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий армиямизнинг қиёфаси ва салоҳияти тубдан ўзгарди. Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодир бўлган, ҳаракатчан ва пухта қуролланган қудратли кучга айлангани таъкидланди.  

– Бугунги тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табриги бизларни яна бир бор руҳлантирди,  – дейди Корейс Миллий маданият маркази раҳбари Радион Ли. – Дунёда юзага келган ҳозирги мураккаб вазиятда Ватанимиз мустақиллиги ва суверенитетини, унинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, энг қимматли бойлигимиз – жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш миллати, дини, тилидан қатъий назар ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Она юртимизга, жонажон Ўзбекистонимизнинг тинчлигига кўз тегмасин.    

Тадбирда бир гуруҳ миллий маданият марказларининг раҳбарларига фонд томонидан ташаккурнома ва совғалар тақдим этилди. Байрамга ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.  

Зариф Комилов,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинчликни асраш барчанинг бурчи