9 май – Хотира ва қадрлаш куни юртимизда катта тантана билан нишонланади. Ватанни ҳимоя қилган, тинчлик учун жонини фидо этганлар ёдга олинади, ҳозирда ҳаётларига эҳтиром кўрсатилади.

Шонли ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан “Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилояти Олот тумани Кенгаши раиси Акбар Қорёғдиев томонидан тумандаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва кексалар ҳолидан хабар олинди. 

Жумладан, туманда яшаётган Бектошев Ҳожимурод бобонинг хонадонида бўлиб ўтган суҳбат ҳаётий таассуротларга бой бўлди. Уруш йилларининг оғир синовларини кўз олдидан ўтказган, жасорат ва сабр-матонат билан яшаган бобо билан мулоқот давомида партия раиси уни байрам билан табриклаб, меҳр ва эҳтиромини изҳор этди.

– Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, тинчлигимизга кўз тегмасин, халқимизнинг бахтига Президентимиз соғ-омон бўлсин, – дейди дуога қўл очган отахон.

Бундай учрашувлар ёш авлодга ибрат, улуғларимизга эса муносиб эътибор ифодасидир. Бугун биз тинч ва фаровон ҳаётда яшаяпмиз. Бу, аввало, қон кечиб, юртни ҳимоя қилган фидойиларнинг ҳиссаси эканини унутмаслигимиз лозим. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинчлигимизга кўз тегмасин