Сурхондарё вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги кенг нишонланди.

Эрта тонгдан вилоятнинг асосий байрам тадбири бошланган Термиз шаҳридаги “Болажон боғи” ҳудуди давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар, ёшлар, жамоатчилик фаоллари билан гавжум бўлди. Улар бу ердан Ёшлар маркази биносигача узунлиги 30 метрли байроқни олиб юриш маршида иштирок этди.  

Ёшлар маркази биноси олдида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг воҳамиз аҳлига байроғимизнинг 33 йиллиги муносабати билан йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.  

Тадбирда байроғимизда миллий-тарихий анъаналаримиз, узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бой маданиятимиз, поклик, беғуборлик, гўзаллик, яхшилик, донишмандлик, шон-шуҳрат ва садоқат каби буюк фазилатларимиз ўз ифодасини топгани ҳақида атрофлича сўз юритилди.  

Ҳарбий оркестр ва таниқли санъаткорларнинг Ватан мадҳи, тинч, фаровон ҳаёт улуғланган куй-қўшиқлари байрамга ўзгача файз улашди. Ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.  

[gallery-20431]

Байрам Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” мажмуасида тантанали концерт дастури билан якунланди.  

Вилоятда сана муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинч, озод ва обод ҳаётимиз рамзи шарафланди