Дунёнинг энг чекка давлатларидан бири – Тувалу илк бор банкомат хизматини йўлга қўйди. Ҳозиргача Тинч океанидаги мазкур орол-давлат банк тизимида электрон хизмат кўрсатиш имкони йўқ эди.

Британиянинг “The Gaurdian” нашри ёзишича, энг йирик Фунафути оролидаги Ваяку қишлоғида банкомат ўрнатилиши байрамга айланиб кетди. Тадбирда Бош вазир Фелети Тео ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар иштирок этди. Қурилмалар Тувалу миллий банки бош идорасига жойлаштирилди.

Илгари мамлакатда ҳарқандай молиявий амалиёт фақат нақд пулда олиб борилган. Маош бериладиган куни ходимлар соат 14:00 да ёпиладиган банк олдида узун навбатда туришга мажбур эди. Озиқ-овқат, меҳмонхона ва турли хизмат учун тўлов доим қоғоз орқали амалга оширилган.

– Яқин келажакда қишлоқлар, аэропорт банкомат билан таъминланади, – деди ҳукумат бошлиғи. – Мижозларна банк картаси берилади, онлайн хизмат одамлар кўникиб олгунча бепул тақдим этилади. Беш дона банкомат, 30 та тўлов терминали мамлакатга 1,9 миллионга тушган.

Тувалуда 12 000 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳозирча тахминан 6 000 мижоз янги технологиядан фойдаланиши кутиляпти.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинч океани давлатида банкомат пайдо бўлди