Ўзбекистондаги тинчликни кўра олмаган ғаразгўйлар, ҳасадчилар, инсон номига номуносиб бўлганлар Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширган тартибсизликларни эшитиб, воқеаларни ижтимоий тармоқ саҳифаларидан кузата туриб юрагим ларзага келди.

Дунёга донғи кетган Тўлаберган Қаипбергенов, Бердақ, Ибройим Юсуповлардек буюк ёзувчи, шоирларни берган халққа нима бўлди?! Нега тинчликни қадрига етмаяпмиз?! Президентимиз томонидан қанчадан қанча бедор тунлар эвазига фидоийлик билан қилинаётган меҳнатга, яратилаётган шароитга миннатдорлигимиз шуми?! Тартибсизликлар оқибатида вафот этган 18 нафар юртдошларимизнинг фарзандлари кўзлари тўла жиққа ёш мўлтираб сўраган саволларига жавобни қаердан излаймиз?! Ахир бу юрт ягона. Биз бир халқмиз. Ўз тарихида не-не азобли кунларни, қонли воқеаларни бошидан кечирган, ҳамиша ҳар қандай ҳолда ҳам боши сарбаланд бўлган, эл фарзанди эканлигимиздан қалбимиз фахр ва ғурурга тўлади.  

Дунё хобида "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" асари билан машҳур бўлган Беруний, юрт учун жонини фидо қилган Жалолиддин, 27 та давлатни Турон байроғининг остига бирлаштириб, марказлашган давлат туза олган ҳамда бугунги кунда ҳарбий санъатини дунё ўқиётган Амир Темур авлоди эканлигим, сўз мулкининг султони ҳазрат Навоий уммонидан терилган дурларимни Бердақ ижоди билан тугата олишим юрагимга чексиз ифтихор бағишлайди.  

Ҳа, қорақалпоғим, Сен менга бегона эмассан! Мен қорақалпоғим севган машҳур бахши Жиен Жировман, умри муҳтожликда ўтган Кунхўжа Иброҳим ўғлиман, ўз асарлари билан ватанпарварлик ғоясини тараннум этган шоир Ажиниёзман. Биласизми, мен юрагим билан айта оламанки, мен қорақалпоқман, ҳа тўғри эшитяпсиз, мен қорақалпоқман. Ҳар бир қорақалпоқ, ҳар бир ўзбек менинг қондошим, жондошим! Сиздан илтимос, ҳайратланманг! 

Мен даҳшатли уруш олови ёнган дамларда турли миллатга мансуб 14 нафар боланинг бошини силаган Баҳри ая ва Шомаҳмуд Шоаҳмедовларнинг боласиман, Ўзбекман, 5 нафар фарзандини тупроққа топширсада, юрт учун жонини хатарга қўйган Зулфия момонинг боласиман, эл озодлиги, мустақиллиги учун ўз умрини берган Қодирийман, ўз халқини денгизга қиёс этган олов қалб Чўлпонман, қамоқхонанинг даҳшатли азобларини тортиб турсада, овқат ўрнига қоғоз сўраб тинмай ёзавериб, халқига маърифат тарқатган Усмон Носирман, бурро тилини берган Ойбекман, соғлиғидан кечган Абдулла Қаҳҳорман, минбарда бўғзига шеър тиқилиб қолган Муҳаммад Юсуфман. 

Энди айтингчи, азиз замондош, очликда хиёнат қилмай, турли миллат боласини ўз бағрига олган ўзбек, тўқликда кимга хиёнат қилади?! Йўқ, асло!!! Аслида она алласидан бошланадиган муқаддас Ватанни асраш, уни ардоқлаш ҳар бир ўзбек, ҳар бир қорақалпоқнинг зиммасидаги шарафли бурчидир. Ҳар бир ўзбек, ҳар бир қорақалпоқ миллатнинг асл фарзандлари билан фахрлана олади. Демак, ана шундай буюк миллат авлодлари эканмиз, келинглар аждодимизга муносиб бўлайлик! Биз бир муштмиз. Биз бирлашсаккина, улкан кучга айланамиз. Бошқача айтганда, ўзбек билан қорақалпоқ эт билан тирноқ. Эт билан тирноқни эса, асло ажратиб бўлмайди. Тинчлик бўлган жойда барака, файз бўлади, ривожланиш бўлади. Тараққиёт юксак нуқталар сари дадил одимлайди.  

Мамлакатнинг ҳар бир фуқароси эркинлик шабадасидан роҳат қилиб яшайди. Шу фурсатдан фойдаланиб айтиш ўринли деб биламан. Биз аввало кимларнинг авлоди эканлигимизни унутмайлик! Биз, икки тилли бир миллатмиз!!! Биз инсон қадри улуғланган, эзгу қадриятлар барқарор бўлган Ўзбекистонда яшар эканмиз, дунё хобида шу юртнинг борлигини намоён этиб, маънавиятимизнинг асл сарчашма намуналарини яратиб кетган улуғ аждодларимиз билан фахрланадиган ҳамда ғурурланадиган, юксак маънавият соҳиблари жамланган диёрга муносиб бўлайлик, ҳар хил иғволарга, турли фасод, фитналарга учмайлик. Инсон бахтиёрлигининг рамзи бўлган тинчликни доимо қадрлайлик.

Мирзоҳид Ботиров,  

Фарғона политехника институти биринчи проректори 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинч элга байрамлар, шодиёналар, тўйлар ярашади