Тилимиз юбилейига бағишланди
Биз аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб-авайлашимиз, уни бойитиш, нуфузини янада ошириш устида ишлашимиз зарур.
Она тилим – олтин сандиғим
Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир.
Биз аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб-авайлашимиз, уни бойитиш, нуфузини янада ошириш устида ишлашимиз зарур.
2019 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганига ўттиз йил тўлади. Мазкур тарихий ҳужжатга биноан ўтган йиллар давомида она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.

Ушбу муҳим санага бағишлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан марказнинг Тошкент шаҳар бўлими ва Юнусобод туман бўлинмаси билан ҳамкорликда “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда шоир ва ёзувчилар, артистлар, зиёлиларнинг вакиллари она тилимизнинг ҳаётимиздаги ўрни, унинг аҳамиятини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапирди.
Шунингдек, тадбирга Юнусобод туманидаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ижодий чиқишлари, бадиий ҳаваскорларнинг куй-қўшиқлари завқ бағишлади.

Тадбир доирасида китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.