Мустақил давлат сифатида юртимизда давлат тили масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Давлат тили — бу муайян давлатда расмий равишда фаолият юритадиган, ҳужжат ишлари, таълим, ОАВ ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган тил. Давлат тили давлатнинг сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳаётида муҳим ўрин тутади.

1989 йил 21 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинди ва унга кўра ўзбек тили давлат тили сифатида белгиланди. Бу тарихий ҳодиса миллий тикланишнинг муҳим босқичларидан бири бўлди. Кейинчалик, 21 октябрь — "Ўзбек тили байрами куни" деб белгиланди. Ўзбек тили — жуда қадимий ва бой тил.

Унда Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Қодирий каби буюк алломалар асарлар ёзган.Тилимизни яхши билсак, адабиётимиз, тарихи ва маданиятимизни ҳам яхши англаймиз.

Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат  тили тўғрисида”ги  қонунининг  қабул қилиниши она тилимизнинг тараққиёти, ривожланиши ҳамда ўзига хос ва бой бисотини намойиш этишга кенг имконият яратди. Тил  инсон қиёфаси ва ички гўзаллигини намоён этадиган энг гўзал туйғудир.  

Ўз тилига меҳр-муҳаббатли  инсон  халқини, Ватанини, миллий қадриятларини, маданий  меросини  ҳам эъзозлайди. Бежизга бундан беш аср илгари Алишер Навоий бобомиз “Тилга эътибор – элга эътибор” дея ёзмаган.

Ўзбек  тили дунёдаги қадимий, гўзал ва бой тиллардан бири ҳисобланади. Тилимиздаги  ҳаё, ибо, андиша, орият, меҳрни ёзувчиларимиз  асарларида  яққол  кўриш  мумкин. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғатит турк” китоби, Аҳмад Яссавийнинг  ҳикматлари, Алишер Навоийнинг “Хамса”си, Заҳириддин  Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”си, Абдулла Қодирийнинг романларидаги бетакрор лутф ва лисоний зеболикка йўғрилган жумлаларни  сўзларини  бошқа  тилга  айнан  таржима  қилиб бўлмайди. Уларни фақат ўзбек тилида ифодалаш мумкин. Чунки, бу тушунчалар  халқимизга хос ва уларни  айтишга  фақат  шу тил  қодирдир. Бизнинг  она тилимиз дунёдаги уч мингга яқин тил  орасида туркий тиллар оиласига мансуб  бўлиб, жонли  тил сифатида  қипчоқ, қарлуқ, ўғиз  лаҳжаларида  намоён бўлади. Ўзбек адабий тили эса ана шу лаҳжалардаги сўзларнинг маълум бир меъёрига  келтирилган  шаклидир. У  муттасил ўсиб, ривожланиб  бормоқда. Унинг ривожида сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг хизматлари беқиёс. Ҳазрат  Навоий  тил  ҳақида  шундай  ёзадилар: “Кўнгил хазинасининг қулфи тилдир. Ул  хазинанинг  калитидин сўз бил“.

Ўз она тилимизга бўлган муҳаббатни халқимизнинг, одамларнинг самимий суҳбатларида, юксак ахлоқий фазилатларида кўриб, шундай эл фарзанди эканлигимиздан фахрланамиз.

Тил маданият кўзгуси ва руҳимизнинг қаноти. Биз она тилимиз орқали халқлар, миллат ва элатлар орасида ҳамиша азиз-у мукаррам эканлигимизни асло унутмаслигимиз  керак. Ўзбекона лутф, муомала, миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ эса она тилимиз маданиятининг калитидир.

Тонгдек оромбахш, қуёшдек нурли, она оғушидек  иссиқ, баҳордек тароватли, ёздек  ҳароратли, куздек саховатли, қиш қорларидек беғубор туйғуларимизнинг таржимони бўлган, миллатимиз руҳини ифода этувчи она тилимиз, бизни юксак маънавиятга, маърифатга, маданиятга, истиқлолу истиқболга етакловчи бебаҳо неъматдир. Шу  боис ҳам ҳар биримиз она тилимизни  асраб авайлашимиз, эъзозлашимиз лозим. Зотан, тилимизга эътиборли бўлсак, миллатимиз қалби  она тилимиз ҳеч қачон завол топмайди. Шу ўринда маърифатпарвар бобомиз, ўз даврида ўнга яқин дунёвий тилларни пухта ўрганган олим Исҳоқхон Ибратнинг қуйидаги фикрлари эътиборга молик: “Бизнинг ёшлар албатта, бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир”.

Мусохон Аппақов,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Наманган вилоят бўлими раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил — руҳимизнинг қаноти