21 октябр – юксак эътирофга арзигулик улуғ байрам. Бу сана юртимиз бўйлаб кенг тантана қилинади. Бу йил ҳам қувончли шодиёналар арафасида тил байрамлари жойларда кенг нишонланмоқда. Тарғибот-ташвиқот тадбирлари, кўргазмали чиқишлар, саҳна кўринишлари орқали она тилимиз янада улуғланмоқда. Навоий давлат кончилик институтида ҳам ана шундай мақсадга қаратилган маънавий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари, ижодкорлар ва кон-металлургия соҳаси ишчи-ходимлари иштирок этди.

Унда сўз олган зиёли ва ижодкорлар она тилимиз нуфузи, уни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар, ютуқ ва муаммолар ҳақида сўз юритди. Нотиқ ўз чиқишида маърифатпарвар ўзбек адиби Абдулла Авлонийнинг: “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурғон ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидир. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”, деган даъватининг мазмун-моҳиятини кенг шарҳлаб, барчани она тилимизни улуғлашга чақирди.

Шундан сўнг комбинат ишчи-ходимлари ўртасида диктант ёзиш, чиройли ҳуснихат бўйича танлов ўтказилди.

- Ўзбек тили қадимий ва бой тиллар сирасига киради. У асрлар оша тарихий йўлни босиб ўтди ва сайқал топди. Турли даврнинг қаршиликларга қарамасдан, ўз қадр-қимматини сақлаб қолди. 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақомини олиши жуда катта тарихий воқеа бўлди. Бу кунни халқимиз байрам сифатида кенг нишонлаб келмоқда. Тилимизга бўлган эътибор айни пайтда янги босқичга чиқди. Бунга барчамиз гувоҳмиз. Бугунги маънавий тадбиримизда шу жиҳатлар алоҳида эътироф этилди. Ўйлайманки, бу барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди, - дейди Навоий давлат кончилик институти ўзбек ва чет тиллар катта ўқитувчиси Нурбек Ғаниев.

Танловда фаол иштирок этган бир гуруҳ иштирокчилар эсдалик совғалари, китоблар билан тақдирланди.

Тадбир сўнгида ижодкорлар томонидан айтилган шеърлар даврага ўзгача завқ бағишлади.

НКМК Матбуот маркази

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил – миллат бойлиги