Тил – инсониятнинг буюк кашфиёти, тамаддун давомида тўпланган ҳаётий тажриба, когнитив тафаккур ва амалий билимларни келажак авлодларга етказиш имкониятидир. Тил – миллий ғурур, мамлакатнинг дунёда эътирофга эга бўлишида муҳим омилдир.

Ахборот жамияти, глобаллашув даврида ҳар бир халқ миллий маданият ва қадриятларини асраб қолиш ва ривожлантириш устида ҳаракат қилмоқда.

Ижтимоий-иқтисодий, илмий-маданий ҳамкорлик маданиятлараро мулоқот компетенцияларини такомиллаштиришни тақозо этади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Корея таълим маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган умумтаълим мактаблари устозлари учун корейс тили ўқитувчиларини касбий қайта тайёрлаш курслари ана шу мақсадларни кўзда тутади.

Мазкур курслар гибрид шаклда – онлайн/офлайн форматда ташкил этилган ҳамда машғулотлар миллий ва хорижий мутахассислар томонидан сифатли олиб борилмоқда. 

Машғулот давомида ўқув-методик ресурслар, тилларни ўқитишда янги тенденциялар етказилмоқда, услубий тавсиялар берилмоқда. Таълим олувчининг креатив, танқидий тафаккурини ривожлантиришга ҳамда касбий фасилитацияга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

МОҲИРА ХОЛИҚОВА, 

Тошкент шаҳар педагогларни

янги методикаларга ўргатиш

миллий маркази директори,

фалсафа доктори, доцент

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил билган – эл билади