ФОТОРЕПОРТАЖ

Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. 1989 йилнинг 21 октябрь куни “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, унга кўра ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди ва ушбу сана байрам сифатида нишонланадиган бўлди. Наманган шаҳридаги “Адиблар хиёбони”да мазкур тарихий кунга 35 йил тўлиши муносабати билан “Тил байрами – эл байрами, ижод байрами” мавзуида байрам тадбири ўтказилди. 

Тадбирда тилшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, таълим соҳаси мутасаддилари, ОАВ, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

[gallery-19903]

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, истеъдодли шоир, публицист, адиб ва таржимон Муҳаммад Али Аҳмедов, вилоят ҳокими ўринбосари Жамшед Ҳатамов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоир Зиёвуддин Мансуров сўзга чиқиб, давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар хусусида сўз юритди. 

Хиёбон марказидаги Бобораҳим Машраб ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. 

Сўнг вилоят мусиқали драма театрида концерт дастури ва мушоира тадбири ташкил этилди. Унда таниқли ёзувчи, шоир ва публицистларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил байрами – эл байрами, ижод байрами