Тил ҳамиша ҳимояга муҳтож
Тил ижтимоий алоқа воситаси сифатида инсон ва жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Дунё тиллари эса таълим ва тараққиётнинг ривожланиш тенденциясида ўзига хос ўрин тутиб, башарият учун бирламчи стратегик унсурдир.

Инсоният забон орқали фикрини ифода этади, фаолият юритади ҳамда оламни танийди. Ўз ўрнида тил воситасида маълумот алмашинуви ҳосил бўлади. Минг афсуски, бугун мана шу маълумот алмашинуви воситасининг ўзи қайси бир маънода ҳимояга муҳтож. Глобаллашув асрининг шиддати барча соҳа ва муносабатларда акс этгани каби, тил маънавиятига ҳам таъсирини ўтказмай қўймади. Бунинг натижасида эса дунё тиллари яхшигина таҳдид остида қолмоқда.
Тилларда кўпайиш суръатининг пасайиши, улардаги хилма-хиллик тобора йўқ бўлиб кетаётганлиги, истеъмолимиздаги соф тилнинг бошқа тиллар таъсирида аралашиб, маъновий бузилишга учраётгани фикримизнинг тасдиғидир. Техника асрининг ривожи инсониятнинг кўп оғирини енгиллатишга хизмат қилгани рост. Аммо унинг башарият маънавиятининг бир бўлагига раҳна солаётгани яшириб бўлмас ҳақиқатдир.
Авваллари инсонлар хатни қўлда бехато ёзишга ҳаракат қилишарди. Ҳозир эса "смс" бу ишимизни анчагина осонлаштирди. Энди ҳам вақтдан, ҳам қоғоз-қаламдан тежайдиган бўлдик. Аммо шошма-шошарликка йўйиб, замонавий ахборот алмашинуви "смс-чат"ни яратдик. Натижада ҳарф ва сўзларни турли рақам ва белгилар ёрдамида ифодалашни ўрганиб олдик. Орамизда бу борада яхшигина саводсизлик "касали"га чалинганлар ҳам йўқ эмас. Эндиликда инсоний туйғулар, урф-одатлар, хотира, фикрлаш сингари муносабатларни ифодашнинг ноёб усуллари қимматли манбага айланиб улгурди. Ваҳоланки, улар аслида ҳаётимизнинг, кундалик турмуш тарзимизнинг асл моҳиятини ташкил қилиши керак эди.
Маълумотларга қараганда, дунё аҳолиси сўзлашадиган тилларнинг 43 фоизи хилма-хиллигининг бузилиши жиҳатидан хавф остида. Сир эмас, жамиятлар ўз тиллари орқали мавжуд бўлиб, улар шунинг ортидан анъанавий билим ҳамда тарихий маданиятларини сақлаб келишган. Тилларда халқ оғзаки ижодининг тарихий ҳақиқатдан сўзловчи қаҳрамонлари ҳақидаги, миллатнинг бор бўлишига ҳисса қўшган паҳлавонлар тўғрисидаги ҳикоялар яратилган ва улар асрлар оша яшаб келмоқда. Бевосида миллат тақдирига дахлдор воқеа ва ҳодисалар ҳам айнан тил ёрдамида тарихга муҳрланиб қолади.

Ана шундай муҳим стратегик вазифаларни бажарган дунё тилларини сақлаб қолиш, маданий, интеллектуал мероснинг йўқ бўлиб кетиш хавфини камайтириш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) томонидан 1999 йил ноябрда “21 февраль – Халқаро она тили куни” деб эълон қилинди. 2000 йилдан буён нишонланиб келинаётган Халқаро она тили куни, 20 йилдирки, дунёда тилларга бўлган эътибор ва ҳурматнинг рамзий маъносини ифодалаб келади.
Бундан ташқари, БМТ Бош Ассамблеяси 2007 йилда аъзо давлатларни дунё халқлари фойдаланадиган барча тилларни сақлаш ва ҳимоя қилишга чақирди. Айнан шундан сўнг кўп тилли ва кўп маданиятли бўлиш орқали хилма-хиллик ҳамда халқаро тушунишда бирликни тарғиб қилиш мақсадида 2008 йилни Халқаро тиллар йили, деб эълон қилди.
Кўриш мумкинки, дунё тилларини глобаллашув таҳдидларидан ҳимоя қилиш нафақат бир миллат ёки давлатнинг, балки бугун дунё олдида турган муҳим ва долзарб вазифалардан биридир. Қолаверса, ҳозирги кунда тилшунослик атамалари ичида жуда оммалашган “Тил экологияси” тушунчаси ҳам айнан дунё тиллари ва уларнинг келиб чиқиш оилаларию таркибий қисмларини сақлашга қаратилган. Яъни, мазмунан бузилаётган сўзларнинг асл моҳиятини сақлаб қолиш, шунингдек, уларни сўзлашув истеъмолига киритишни назарда тутади.
Тил ҳар бир миллат ёки давлатнинг рамзий белгиларидан бири, асосий сўзлашув воситасидир. У мавҳум нарса эмаски, унга бефарқ қаралса. Ваҳоланки, ўрни келганда мавҳум тушунчалар ҳақида ҳам ўйлаймизу, аммо тил масаласида тан олиш керак, анча бефарқмиз. Ўзбек тили дунё тиллари орасида нафақат расмий тил мақомига эга эканлиги билан, балки “Навоий тили” сифатида ҳам анча машҳур. Яқинда давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илк марта ўзбек тилида сўзлаган нутқи эса она тилимизнинг нуфузи ва мавқеини янада оширди. Бундан ташқари, Нью-Йоркда очилган ўзбек мактаби дунё аҳлининг ўзбек тилига бўлган қизиқишини қайта уйғотди. Боиси, мазкур мактабда дарслар ўзбек тилида олиб борилади.
Бугун кўчаларни бироз пиёда кеза туриб, хорижий тилларни ўргатиш марказлари қошида “Чет тилларини мукаммал ўргатамиз” деб ёзилган реклама баннеридаги сон билан санагулик хатоларни кўриб, дилингиз ранжийди. Аввал ўзбек тилини яхшилаб ўрганинг, кейин чет тилларини мукаммал ўргатасиз, дегингиз келади. Шунда ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирийнинг “Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар”, – деган фикрлари нақадар асосли эканлигини ўйлаб қоламан.
Тил – миллат борлигининг, инсон тафаккурининг, дунёқарашининг муҳим белгиси. Уни ўз ҳолича асраб-авайлаш, унга ҳурмат кўрсатиш барчамизнинг вазифамиздир. Зеро, “тил бор экан, миллат барҳаёт”.

Феруза АҲМЕДОВА,
Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг
давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси