Андижон давлат тиббиёт институтида “Тиббиётнинг долзарб муаммоларига инновацион ёндашув” мавзусида ёш олим ва талабаларнинг илмий-амалий анжумани ҳамда I халқаро талабалар фан олимпиадаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Андижон давлат тиббиёт институти ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган анжуманда мамлакатимиз ҳамда қатор хорижий давлатлар тиббиёт олий ўқув юртларининг вакиллари, ёш олимлари, иқтидорли магистр ва талабалари, мутахассислар иштирок этди.

Анжуман очилишида онлайн ва бевосита қатнашган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва таълим бўлими бошлиғи ўринбосари Гулнора Юсупалиева, Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасини бажарувчи Шуҳрат Боймуродов, Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси ректори Жанна Сейитжанова иштирокчиларни муборакбод этди. Сўз олганлар томонидан тадбир соҳа вакилларининг хасталикларни эрта аниқлаш ва самарали даволашда замонавий иш услубларини ўрганиш, илғор тажрибаларни ўзлаштириш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди. 

Шундан сўнг анжуман ўз ишини ички касалликлар, жарроҳлик, акушерлик ва гинекология, педиатрия, тиббий-биологик фанлар, стоматология ҳамда фармакология каби олтита йўналиш бўйича секциялар доирасида давом этди. 

[gallery-22736]

Ҳар бир секция машғулотларида ёш олимларнинг тақдимотлари, илмий маърузалари тингланди. Шу асосда мунозаралар, савол-жавоб, муҳокамалар ўтказилди. Мутахассислар, иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тақдимот ва маърузаларнинг ўзига хос жиҳатлари, ютуқ ва камчиликлари нуфузли ҳакамлар ҳайъати, мутахассислар томонидан таҳлил қилиб борилди. 

– Анжуманда иқтидорли талабалар, ёш олимлар ўз мутахассисликлари бўйича юқори билим ва юксак салоҳиятга эга эканликларини намойиш этди, – дейди Андижон давлат тиббиёт институти ректори, профессор Мадаминжон Мадазимов. – Ишонч билан айта оламанки, ушбу ёшлар келажакда тиббиёт фани ривожини янада юқори босқичга кўтаришга муносиб ҳисса қўшади.

Барча йўналишларда хасталикларни эрта аниқлаш, самарали даволашда илғор ва замонавий услубларни жорий этиш бўйича ёш олимларнинг билим ҳамда малакасини ошириш, тажрибаларини бойитиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Анжуман доирасида биринчи бор ўтказилган талабалар халқаро фан олимпиадасида мамлакатимиздаги давлат, нодавлат, шунингдек, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Ҳиндистон, Покистон сингари қатор хорижий давлатлардаги тиббиёт олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар тиббий йўналишдаги 11 та фан бўйича ўз билим ва салоҳиятларини синовдан ўтказди. 

– Олимпиадада ғолиб бўлиш осон кечмади – дейди фанлар олимпиадасининг стоматология йўналиши бўйича ғолиби, Андижон давлат тиббиёт институти 5-босқич талабаси Мусажон Шамсиддинов. –  Энг муҳими билимларимизни синовдан ўтказдик, хорижлик тенгдошларимиздан нималарнидир ўргандик, ўзаро тажриба алмашдик.  

Якунда барча фан йўналишлари бўйича 1-, 2- ва 3- ўринни эгаллаган талабалар, шунингдек, анжуманнинг фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан диплом, статуэтка ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиётнинг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди