ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги “Серенада” тантаналар саройида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Республика тез тиббий ёрдам маркази вилоят филиалида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари, соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари ва масъул ходимлари, фахрийлар иштирок этди. 

Президентимизнинг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиалининг жойларда тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати янада яхшиланиб, одамларга ишончига кирди. Филиалнинг замонавий янги автотранспорт воситалари, компьютер жиҳозлари ва планшетлар билан таъминлангани бу борада муҳим аҳамият касб этди. 

Айни пайтда Республика тез тиббий ёрдам маркази вилоят филиалида 215 та замонавий жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашинаси, 100 дан ортиқ скутери мавжуд. Филиал марказлашган усулда электрон автоматлаштирилган тизим орқали бошқарилади. 

[gallery-20256]

Тадбирда сўз олганлар беморлар дардига шифо бўлиш, халқимиз саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилишдек шарафли йўлда фидокорона меҳнат қилаётган соҳа ходимларини касб байрами билан қутлади. 

Мамлакатимизда эришилаётган ҳар бир ютуқ, амалга оширилаётган эзгу тадбирларда соғлиқни сақлаш ходимларининг ўз ўрни, мавқеи бор, албатта. Чунки, халқ саломат бўлмаган жойда жамият ҳам тараққий этмайди. Шу боис ҳам тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасидаги кенг кўламли ишлар ўз самарасини бериб, тиббий хизмат сифати яхшиланди. 

Тадбирда вилоят ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан вилоятда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга, соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг жорий этишга ва тиббий маданиятни оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган тиббиёт соҳаси ходимларининг катта гуруҳи фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тантанали тадбир санъат усталари концерти билан янада файзли бўлди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ходимлари куни нишонланди