Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев иштирок этиб, соҳа ходимлари ва фахрийларни касб байрами билан табриклади.

Таъкидланганидек, инсон учун энг асосий бойликлардан бири  тинчлик бўлса, иккинчиси саломатлик эканини барчамиз яхши англаймиз. Айниқса, аҳоли саломатлигини сақлаш йўналишида Президентимиз раҳбарлигида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, соҳада хусусий секторни ривожлантириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Муҳим томони шундаки, давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга бўлган эътибори, халқимизга бўлган алоҳида ғамхўрлиги натижасида Президент Администрациясининг ташаббуси билан Нукус шаҳрида старт олиб, юқори даражада ўтказилган “Саломатлик марафони” аҳолининг кенг қатламини профилактик ва скрининг текширувларига жалб этишда, улар орасида касалликлар профилактикаси тушунчасини шакллантиришда ва ривожлантиришда, қолаверса, тиббиётни аҳолига янада яқинлаштиришда муҳим ўрин тутадиган лойиҳалардан бири бўлди. Эътиборлиси, ушбу марафон давомида 200 минг нафардан зиёд фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилган бўлса, шундан 160 нафардан ортиқ беморда юқори технологик жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

Жорий йилда 16 та соғлиқни сақлаш объектида қиймати 54,6 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани, қарийб 22 миллиард сўмлик маблағ ҳисобидан республика Онкология тиббиёт маркази биноси янгидан қурилаётгани, “Бобур мед” хусусий клиникасида Қорақалпоғистонда биринчи туғруқ бўлими фаолияти йўлга қўйилгани, Нукус шаҳри, Тахиатош, Шуманай туманларида замонавий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалар янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилгани, “Она ва бола” клиникасининг қурилиш ишлари якунланиш арафасида тургани, шунингдек, хитойлик инвесторлар билан Нукус шаҳрида қиймати 16 миллион долларлик Кўп тармоқли тиббиёт марказини қуриш чоралари кўрилаётгани, қолаверса, Қорақалпоғистонда илмий-амалий тиббиёт академиясини ташкил этиш ишларининг олиб борилаётгани соҳада юз берган муҳим воқеалардан ҳисобланади. 

Шу асосда бугунги кунда бирламчи бўғинни яхшилаш, касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури билан аҳолига янада қулайликлар яратилмоқда, “Тоза қўллар” дастури асосида таълим ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларининг санитария-гигиена шароитлари яхшиланмоқда. Чимбой туманида соғлиқни сақлаш соҳасида бутунлай янги тизим йўлга қўйилиб, иш самарадорлиги оширилмоқда.

Бундан ташқари, соҳага давлат суғуртаси механизмининг жорий этилиши аҳолига кафолатланган бепул тиббий хизматлар кўрсатишда муҳим ўрин тутмоқда. Натижада 60 минг нафардан ортиқ бемор 3,6 миллиард сўмлик дори-дармон билан таъминланиб, 2 минг нафарга яқин беморга юқори технологик жарроҳлик амалиёти амалга оширилди.

Тадбирда байрам муносабати билан соҳа фидойиларига фахрий унвонлар, кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар топширилди.

Тантанали тадбир санъат усталари концерти билан давом этди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди