Тиббиёт хабарлари – қисқа сатрларда
Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик кўмаги сифатида ажратилган гепатит С га қарши ”Sofosbuvir-400mg“ дори воситасининг жорий йилдаги учинчи партияси Тошкентга етиб келди.
Жами 6720 донадан иборат мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.
***
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йиғилишида кенгашнинг янги таркиби тасдиқланиб, Жамоатчилик кенгашига раис сайланди.
Мазкур кенгаш Агентлик ҳузурида жамоатчилик асосида доимий фаолият олиб борувчи маслаҳат органи ҳисобланади.
Йиғилишда кўплаб долзарб масасалар ўртага ташланди.

***
Навоий вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Қизилтепа туман бўлими мутахассислари томонидан ҳавонинг ифлосланиш даражасини аниқлаш мақсадида туман ҳудудининг бир неча нуқталарида таҳлиллар ўтказилди.
Ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра, санитария-гигиена талаблари намуналар кўрсаткичи санитария меъёрларидан ошмаган.

***
Тошкент давлат стоматология институти ҳамда Республика қон қуйиш маркази сайёр гуруҳи билан ҳамкорликда “Мен донорман” акцияси ўтказилди. Унда тюторлар ва талаба-ёшлар фаол иштирок этди.
Акцияда йиғилган қон препаратлари учун ажратилган альбумин дори воситалари онкология ва гематология марказларида даволанаётган болалар учун беғараз берилиши режалаштирилган.

М.Қосимова, ЎзА