Тошкентдаги “Туркистон“ саройида Тиббиёт ходимлари куни байрами ўзгача кўтаринки руҳда ўтказилди.

Байрам тадбирида Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик, идоралар, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, шифокорлар, ҳамширалар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Бу йил илк бор байрам муносабати билан давлатимиз раҳбари фармони асосида соҳанинг бир гуруҳ фидойи ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

Тадбирда ана шу мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева тантанали топширди.

Президентимиз табригида таъкидланганидек, тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун аҳолимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъмат. Фақат соғлом инсон ва халқ мислсиз ишларга қодир бўлади.

Ш маънода, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга, уларнинг ҳаётдан, бугунги давр ислоҳотларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

Халқимизга кўрсатилаётган тиббий-профилактика, патронаж ёрдамини янада яхшилаш, тез ва шошилинч тиббий ёрдам ҳамда ихтисослашган тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон билан таъминлаш, хусусий тиббиётни ривожлантириш борасида муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, кейинги уч йил ичида соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ этиш бўйича 170 дан зиёд ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Жумладан, Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимиз тиббиёти тараққиётида янги даврни бошлаб берди. Фармон билан 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Бугунги кунда соҳани молиялаштириш ҳажми бир неча баробарга оширилди. 2017 йилда соҳага 7,1 триллион сўм, 2019 йилда эса 12,1 триллион сўм йўналтирилди. Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт объектларини қуриш-таъмирлаш ишларига ажратилаётган маблағлар миқдори 3 баробарга ортди.

Мамлакатимизда профилактик тиббиётни ривожлантиришга эътибор тобора кучаймоқда. Айни пайтда халқимизга бу йўналишда 1793 амбулатория-поликлиника муассасаси, жумладан, 817 қишлоқ врачлик пункти, 798 қишлоқ оилавий поликлиникаси, 178 шаҳар оилавий поликлиникаси хизмат кўрсатмоқда.

Тиббиётнинг бирламчи тизимини мақбуллаштириш ишлари натижасида 798 қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил қилиниб, уларда аёллар маслаҳатхоналари, қизлар саломатлиги хоналари, тез ёрдам шохобчалари ва ижтимоий дорихоналар, 5 та тор соҳа мутахассислари фаолияти йўлга қўйилди.

Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган соҳа – шошилинч ва тез ёрдам хизматининг фаолияти ҳам кейинги йилларда янги босқичга кўтарилмоқда. Тез ёрдамнинг махсус санитар автотранспорт парки янгиланди. Тизимда икки ярим мингга яқин “Nissan”, “Hunday”, “Toyota” русумли ва бошқа замонавий тез ёрдам машиналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Янги харид қилинган 281 реанимобиль 4,1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги зарур асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланди. 2019 йилда яна 150 тиббий асбоб-ускуналар ва алоқа воситалари билан тўлиқ жиҳозланган “FORD” русумидаги реанимобиль харид қилинди.

Ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳам кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада сўнгги уч йилда қўшимча аллергология, онкология, нефрология ва буйрак трансплантацияси, неврология ва инсульт, травматология ва ортопедия ҳамда нейрохирургия каби қатор йўналишларда тиббиёт марказлари фаолияти ташкил этилиши ҳисобига аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт марказлари сони 16 тага етди. Ҳудудларда 310 ихтисослашган бўлим, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг 14 филиали ташкил қилинди.

Тиббиёти тараққий этган мамлакатларда қўлланилаётган илғор инновацион тиббий технологияларни мамлакатимиз тиббиётида жорий этишга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Гап шу ҳақда кетганида академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида буйрак ва жигар кўчириб ўтказиш бўйича энг мураккаб операциялар муваффақиятли бажариб келинаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунингдек, Республика гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши – ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, ҳозирда уни муваффақиятли йўлга қўйди. Кардиожарроҳлик соҳасидаги замонавий операциялар бугун нафақат пойтахтимизда, балки Наманган, Хоразм, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва бошқа вилоятлар даволаш муассасаларида ҳам муваффақиятли амалга оширилаяпти.

– Президентимизнинг биз, соҳа ходимларига илк бор йўллаган табригини эшитиб жуда тўлқинландик, зўр ғайрат ва қувват олдик. Зиммамиздаги масъулиятни янада тўлиқ ҳис қилдик, – деди Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Миршавкат Акбаров. – Давлатимиз раҳбарининг фармони билан “Дўстлик” орденига сазовор бўлдим.  Бу, албатта, бизни янада фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди. Шу ўринда бир гапни очиқ айтиш керак, уч-тўрт йил олдин юракдаги очиқ жароҳат, трансплантация операциялари учун жуда катта маблағ эвазига чет элда даволанишга тўғри келарди. Эндиликда мана шундай 500 дан ортиқ мураккаб жарроҳлик амалиёти ўзимизда амалга оширилаяпти. Нафақат республика ихтисослаштирилган марказларида, балки вилоятларда ҳам бундай жарроҳлик амалиётлари бажарилаётгани халқимизни беҳад қувонтирмоқда. Буларнинг барчаси тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

Ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни перинатал ҳамда неонатал скринингдан ўтказиш орқали уларда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш тизими йўлга қўйилди. Ҳудудларимизда болалар даволаш муассасаларида олдинлари мавжуд бўлмаган неонатал хирургия, кардиохирургия, инвазив хирургия, қизлар гинекологияси каби кўплаб янги бўлимлар ташкил этилиб, мураккаб амалиётлар ўтказилмоқда.

Қолаверса, юртимиз перинатал муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши баробарида мутахассислар малакасини ошириш орқали энг кам вазнли гўдакларни ҳам парвариш ва реабилитация қилиш муваффақиятли амалга оширилмоқда. Бу каби ўзгаришлар боис юртимизда аёллар саломатлигини мустаҳкамлашга, оналар ва гўдаклар ўлими кескин камайишига эришилмоқда.

Ўтган қисқа вақт оралиғида 1300 дан ортиқ даволаш муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилгани ва биргина 2019 йилнинг ўзида тиббиёт масканлари 100 миллион доллар миқдоридаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлангани, халқимиз саломатлиги йўлида қилинган ишларнинг мезон ва кенг кўламини кўрсатиб турибди.

Юртимизда хусусий тиббиёт ривожи учун кенг имкониятлар яратилди. Бугунга келиб бу йўналишда фаолият юритаётган шифохоналар сони 5300 дан ошди. Мамлакатимизда Россия, АҚШ, Германия, Ҳиндистон, Туркия каби қатор хорижий давлатларнинг 100 дан ортиқ замонавий клиникалари ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар жараёнида тиббий таълим ривожига ҳам устувор аҳамият қаратилмоқда. Ҳозирда мамлакатимизда тиббиёт соҳаси учун 7 олий тиббий таълим муассасаси ва уларнинг 4 филиалида малакали кадрлар тайёрланмоқда. 2017 йили Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали очилиши, Фарғона филиалида қабулнинг тикланиши ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш имкониятларини кенгайтирди.

Тиббиёт илм-фани, тиббий-илмий марказларнинг хориждаги нуфузли илм-фан муассасалари билан алоқалари ҳам жадал ривожланмоқда. Бунинг натижасида мамлакатимиз тиббиёт олий ўқув юртлари ва хориждаги нуфузли тиббий-илмий таълим муассасалари ҳамкорлигида 22 халқаро факультет очилди.

Таъкидланганидек, халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган соҳадаги бу каби улкан ислоҳотлар жараёни келгусида ҳам изчил давом этади.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов ҳамкасбларини байрам билан табриклади.

Таниқли санъаткорлар ижросида концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди.

4.jpg

5.jpg

8.jpg

9.jpg

10.jpg

67.JPG

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ходимларига эътибор тўкис ҳаётимиз асоси