Давлат раҳбарининг 2020 йил 12 ноябрда «Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, унда белгиланган вазифалар ижроси доирасида ўтган йилнинг 1 июлидан соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари билан боғлиқ тажриба-синов лойиҳа ишлари Сирдарёда бошлаб юборилганди.

Натижада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Сирдарё вилоятидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оилавий шифокор, унинг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат амалиётчи ҳамшира (шифокор ёрдамчиси), 2 та патронаж ҳамшира ва доядан ташкил топган тиббиёт бригадалари иш бошлади. Энг қувонарли томони, давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети шакллантирилди ҳамда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва шифохоналарда Ўзбекистон фуқаролари, мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кафолатланган пакет асосида тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Қолаверса, бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият олиб бораётган оилавий шифокор бемор, унинг саломатлик кўрсаткичига қараб тор соҳа шифокорларига, зарур ҳолларда эса шифохонага йўлланма бериш тартиби жорий этилди. Ушбу тартибга риоя этмаган беморларга ҳамда кафолатланган пакетга киритилмаган тиббий хизматлар пуллик асосда кўрсатилиши белгиланди.

Аҳолининг соғлиғи билан боғлиқ кўрсаткичларни мониторинг қилиш, уларни тиббиёт муассасасига бириктириш, касаллик тарихини юритиш, рецепт ёзиш ва тиббиёт муассасаларига йўналтириш борасида ҳам муҳим қадам ташланиб, бу борадаги ишлар электрон ахборот дастури орқали амалга ошириш таъминланди. Давлат раҳбарининг қарорига мувофиқ, тажриба-синов лойиҳаси доирасида аҳоли мавжуд хавф омилларидан келиб чиқиб хавф гуруҳларига бўлинди. Ўрта ва юқори хавф гуруҳларидаги аҳоли тиббий кўриклардан ўтказилиб, саломатлиги даврий кузатувга, юқори хавф гуруҳидаги ва тиббиёт муассасасига кела олмайдиган беморлар эса доимий кузатувга олинди. Мазкур беморларга уйига борган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилди. Профилактик кўриклар ўрнига, ҳудуд хусусиятларига кўра, муайян касалликлар бўйича мақсадли скрининг текширувлар йўлга қўйилиб, патронаж кўриклари оптимизация қилинди ва янги мақсадли патронаж тизими жорий этилди. Бунда энг аввало, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияси Сирдарёда ташкил этилаётган янги тиббий профилактика ва патронаж тизими билан боғлиқ қисқа муддатли ўқув курслари, бирламчи бўғинда ишлаётган патронаж ҳамшираларни давлат тиббий суғуртаси механизмлари билан боғлиқ ишларни ташкил этишда қўл келмоқда. Сирдарёда бошланган ва апробациядан ўтказилаётган, давлат тиббий суғуртаси механизмлари билан боғлиқ тажриба-синов лойиҳаси келаётган йилдан бошлаб, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам босқичма-босқич жорий этилади ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали тиббий хизматлар хариди йўлга қўйилади. Бу эса, давлат бюджети маблағларини мақсадли ва самарали сарф қилиш имконини беради. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси тиббиёт ташкилотлари билан шартномалар тузиш орқали улар фаолиятини молиялаштириб боради. Бунда, туман (шаҳар) ва вилоят даражасидаги шифохоналарга ажратиладиган маблағларнинг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми ҳар бир даволанган ҳолатлар сони ҳамда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади. Бу эса, ўз навбатида шаҳар ва туман шифохоналарига ёткизилмаган ҳолда даволаниши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлашда, уларни кундузги стационар, амбулатор шароитда даволаш орқали самарасиз харажатларни 40 фоизга қисқартириш имконини берса, давлат тиббий суғурта тизими билан боғлиқ ишларни жорий этилиши натижасида фуқаролар кафолатланган пакет доирасида бепул тиббий хизмат олиш ҳуқуқини беради. Шу пайтгача соҳага ажратилаётган маблағлар қанча бемор даволанганидан қатъий назар, тиббиёт муассасаларига йўналтирилган бўлса, давлат тиббий суғуртаси механизмлари асосида бу маблағлар эндиликда, тўғридан-тўғри беморларни даволанишига йўналтирилмоқда. Муҳими, ушбу тизим йўлга қўйилиши натижасида тиббий хизматлар бозорида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда аҳолининг тиббий ёрдам учун тўғридан-тўғри тўловлари даражасини камайтириш имконини беради.

Юқорида қайд этилган ишлардан ташқари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан имтиёзли тоифадаги шахсларга Давлат бюджети ҳисобидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам харажатлари қоплаб берилмоқда. Масалан, Сирдарё вилоят кўз касалликлари шифохонаси билан тузилган шартномага мувофиқ, имтиёзли тоифадаги шахснинг саломатлик кўрсаткичи билан боғлиқ маълумот электрон ахборот тизимига киритилади ва имтиёзига кўра, унга кўрсатилиши кўзда тутилган тиббий хизмат тури, яъни кўз соҳаси билан боғлиқ жарроҳлик амалиёти харажатлари Жамғарма томонидан тасдиқланган базавий нархлар доирасида қоплаб берилади. Олдинлари "ордер" асосида даволанган, юқори технологик операцияларга муҳтож беморнинг даволаниш харажатлари бемор яқинлари томонидан қопланган бўлса, ҳозирда мазкур маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан тўлаб берилиши йўлга қўйилди. Ушбу тизим давлатимизнинг аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳақидаги қайғуришини яққол мисоли дея оламан. 

Дилором ЭРГАШЕВА, 
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Сирдарё вилоят ҳудудий бўлими бош мутахассиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий хизматлар бозоридаги очиқлик ва шаффофлик тиббий ёрдам сифатини ошириш, тўловлар даражасини камайтириш имконини бермоқда