Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида Андижон вилояти туманларининг олис ҳудудларида тиббиёт пунктлари ташкил этилиб, улар зарур жиҳоз ва воситалар билан таъминланмоқда.

Президентимиз раислигида ўтган йилнинг март ойида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ишлар, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан қатор топшириқ ва вазифалар белгилаб берилган эди.  

[gallery-10186]

Жумладан, йиғилишда хавф гуруҳига кирувчи аҳоли, шунингдек, болалар ва ҳомиладор аёлларни мақсадли скринингдан ўтказиш, ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационар, маҳаллаларда оилавий шифокорлик пунктлари, олис ҳудудларда тиббиёт пунктлари ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, 2022 йилда Пахтаобод туманида 45 дан ортиқ тиббиёт пунктлари ташкил этилди. Бирламчи тиббий санитария хизматини йўлга қўйиш, амбулатор хизмати сифатини яхшилаш мақсадида туман марказидан олис, чекка ҳудудлардаги мавжуд биноларнинг алоҳида хоналарида, шунингдек, реконструкция қилинган махсус контейнерларда ташкил этилган замонавий тиббий пунктлар туман ҳокимлиги ва тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида тиббий жиҳозлар, асбоб-ускуналар, алоқа ҳамда интернет алоқаси билан таъминлаш бўйича зарур ишлар амалга оширилди.  

Ўтган йилнинг охирида туманнинг Дурдиёр, Тақачилар, Иттифоқ маҳаллаларида янги тиббиёт пунктлари ишга туширилган бўлса, шу кунларда Андижон маҳалласида тиббий пункт фаолиятини йўлга қўйиш, кундузи ётиб даволаниш учун аёллар ва эркакларга алоҳида бўлимлар ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда тиббий пунктга табиий газ туширилди, зарур воситалар билан жиҳозлаш ишлари якунига етказилмоқда. Туманларнинг олис ва чекка ҳудудларида ташкил этилаётган бу каби замонавий тиббий пунктлар аҳолининг узоғини яқин қилиш билан бирга, уларга қатор қулайликлар яратади, ўзлари яшаётган ҳудуднинг ўзида сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имконини беради.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий пунктлар аҳолининг узоғини яқин қилмоқда