Андижонда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амирилло Иноятов раҳбарлигида сайёр қабул ва тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Сайёр қабул ва тиббий кўриклар Андижон давлат тиббиёт институти, институт клиникаси профессор-ўқитувчилари, Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказлари вилоят филиалларининг малакали мутахассислари, вилоят тиббий даволаш-профилактика муассасаларининг тажрибали шифокорлари иштирокида Андижон шаҳрининг 1-оилавий поликлиникасида, “Экопарк”, “Жоме” меъморий мажмуаси (“Регистон” майдони) ҳамда собиқ ХБК ҳудудидаги майдонларда ташкил этилди.  

Оммавий тиббий кўриклар бошланиши олдидан ўтказилган тадбирларда сўз олганлар томонидан кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини юксалтириш, фуқароларнинг саломатлиги, даволаниши билан боғлиқ муаммоларини бартараф этишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.  

– Тиббий кўрикларни ўтказишдан кўзланган мақсад аҳоли саломатлигини яна бир бор назоратдан ўтказиш, уларнинг тиббиётга оид муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишдан иборат, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амирилло Иноятов. – Қолаверса, фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб этиш кўзда тутилган.

[gallery-9182]

Жарроҳ, терапевт, кардиолог, кожвенеролог, лор, окулист, онколог, травматолог, педиатр, фтизиатр, акушер-гинеколог, психиатр сингари ўндан ортиқ ихтисослик йўналишлари бўйича УЗИ, рентген, лаборатория текширувлари, мобил офтольмолог кабинети, мобил рентген, мобил онкокабинетлар ёрдамида ўтказилган тиббий текширувлардан ўтган фуқароларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.  

Тиббий кўрик давомида кексалар, ногиронлар, туғиш ёшидаги аёллар, сурункали хасталик билан оғриётган фуқаролар ҳамда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар вакилларига алоҳида эътибор қаратилди.

–  Мен оёқ, қўл ва бел оғриғидан азият чекаман, – дейди Андижон шаҳри Султон Жўра кўчасида яшовчи, меҳнат фахрийси Ҳафизахон Ҳожиматова. – Шифокорларга раҳмат. Мени тиббий кўрикдан ўтказишди, зарур тавсия ва маслаҳатлар, бепул дори-дармонлар беришди.  

Тиббий кўрик давомида турли хасталиклари аниқланган бир гуруҳ ногирон ва эҳтиёжманд фуқароларга даволаниши учун тиббий муассасаларига бепул йўлланмалар, шунингдек, дори-дармонга муҳтож  қийин шароитда яшаётган оилалар вакилларига бепул дори-дармонлар берилди.  

Тиббий кўриклар доирасида шифокорлар томонидан турли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, соғлом турмуш тамойилларига амал қилиш, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш бўйича суҳбатлар ўтказилди.  

Аҳоли, айниқса, эҳтиёжманд ва қийин шароитларда яшаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлигини яхшилашга қаратилган бу каби сайёр қабул ва тиббий кўриклар вилоятнинг қатор туман ва шаҳарларида ўтказилиши кўзда тутилган.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий кўрик: эҳтиёжмандлар доимо эътиборда