“THE” халқаро рейтинг агентлиги эътирофи
Олий таълим тизимида университетларда таълим сифатининг оширилиши, халқаро майдонда рақобатбардош бўлиши, шунингдек, жаҳоннинг топ университетлари рейтингидан муносиб ўрин эгаллаши халқаро рейтинглардаги фаол қатнашуви билан бевосита боғлиқ.
Ҳозирги кунда Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳам жаҳондаги йирик халқаро рейтинглар, хусусан, QS (Quacquarelli Symonds) ва THE (The Times Higher Education) халқаро рейтинг агентликлари билан тўғридан-тўғри, мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйди ва унирверситет бўйича Times Higher Education Impact Ranking, Times Higher Education World university Ranking, QS World University Ranking йўналишларида қатнашиш учун маълумотлар тақдим этди.
Университетда сифатли таълим бериш, гендер тенглигини таъминлаш, муносиб иш ўринлари ва иқтисодий ўсишни йўлга қўйиш, тинчлик, адолат ва самарали бошқарувни амалга ошириш, барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилмоқда. Шу боис Times Higher Education Impact Rankingнинг ушбу йўналишларидаги рейтингида қатнашмоқда. ТДШУ Филология ва тилларни ўқитиш, ижтимоий ва гуманитар фанлар, хорижий мамлакатлар иқтисодиёти каби фан йўналишларига чуқур ихтисослашгани учун QS World University Rankings ҳамда Times Higher Education World university Ranking нинг Arts and Humanities, Social Sciences ва Business and Economics йўналишлари рейтингда қатнашувни йўлга қўйди.
Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида 2026 йилга қадар 10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини QS ва THE халқаро рейтингларига киришини мақсадли тайёрлаш кўзда тутилган. Унга кўра, олий таълим муассасаларининг салоҳияти ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, халқаро рейтингларга киритиш бўйича 5 йилга мўлжалланган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш, бу асосда рейтингларга киришини таъминлаш асосий вазифа этиб белгиланган. Куни кеча, Times Higher Education рейтинг агентлиги томонидан Impact Ranking 2022 натижалари эълон қилинди. Унга кўра, ТДШУда йиллар давомида амалга оширилган ишлар муносиб эътироф этилди. Бу эътироф университет жамоасини янада юқори марралар, юксак мақсадлар сари чорлайди.
Н.Имамова,
ТДШУ бўлим бошлиғи. ЎзА