“Thailand Open”: уч нафар боксчимиз финалга йўл олди
Бангкок шаҳрида бокс бўйича “Thailand Open” мусобақасининг ярим финал жанглари вакилларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Бугун мазкур мусобақанинг дастлабки жангларида вазни -48 кг. бўлган Фарзона Фозилова украиналик Ольга Шалимовани 5:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, -54 килограммгача вазнда Феруза Казакова ва Аписада Тантава (ТҲБ) билан рақобатлашиб, тажрибали рақибасини иккинчи раундда енгди. Шунингдек, -55 кг. вазн тоифасида Фарёзбек Дўсматов қирғизистонлик Ислам Торобаевни мағлубиятга учратди.
Афсуки, -65 кг. вазнда бўлиб ўтган баҳсда Навбаҳор Ҳамидова хитойлик Лиу Янгга, -90 кг. вазндаги Элёрбек Жўрабоев эса ҳиндистонлик Наман Танварга имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани бронза медали билан якунлайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бугун яна қуйидаги 3 нафар боксчимиз ярим финал жангларини ўтказади:
-51 кг: Сабина Бобоқулова – Маринчук Ярослава (Украина)
+90 кг: Абдураҳмон Рустамов – Гилл Аншул (Ҳиндистон)
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА