Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида темир йўл транспорти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

– Қонун лойиҳаси билан соғлом рақобат муҳитини яратиш, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, темир йўл транспортини монополиядан чиқариш мақсадида ташувчи ва вагонлар (контейнерлар) оператори ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилмоқда, – деди Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев. – Амалдаги қонунчиликда ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилмаган. Ушбу қонун лойиҳасида ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгиланмоқда. 

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида темир йўл транспортида йўловчи ташиш соҳасини янада ривожлантириш, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш ҳамда йўловчиларга юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш имкониятларини оширишда нодавлат сектор иштирокини рағбатлантириш мақсадида темир йўлда давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари яратилмоқда. 

Бозор тамойили асосида шакллантириладиган тарифлар кўзда тутилмоқда. Яъни, тезюрар поездлар – «Афросиёб», «Шарқ», «Насаф» каби поездларда йўловчиларни ташиш тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилиб, бозор тамойили асосида тартибга солиш амалиёти жорий қилинмоқда. Шунингдек, темир йўл транспортида юкларни ташишда чегирмалар бериш амалиётидан воз кечилмоқда. 2023 йилда 29 турдаги чегирмалар берилиши натижасида корхона 1,3 триллион сўм даромад йўқотган. Юкларни ташишга берилган чегирма ва чекланган тарифлар асосида йўловчи ва юкларни ташишдан кўрилган зарар 2,8 триллион сўмни ташкил қилган. 

Шунингдек, қонун лойиҳасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида темир йўл транспортида йўловчиларнинг имтиёзли юриши ҳам белгиланмоқда. Бунда ногиронлиги бўлган шахслар чипталарни имтиёз билан онлайн харид қилишлари мумкин бўлади. Амалда эса имтиёзли чипталарни сотиб олиш учун фуқаролар кассага боришлари зарур эди. Бу фуқароларга янада қулайлик яратади. 

Муҳокамалар давомида депутатлар темир йўл транспортидаги айрим камчилик ва муаммоларни ҳам ўртага ташлаб, қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларни бердилар. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тезюрар поездлар тарифлари бозор тамойили асосида тартибга солинади