“Тезкор” жамоаси – мусобақа ғолиби
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Амир Темур издошлари” шиори остида вилоятдаги куч тузилмалари ҳамкорлигида ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Иттифоқ кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Беллашувларда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзаро куч синашди.
[gallery-16799]
Муросасиз ҳамда қизғин кечган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Наманган фавқулодда вазиятлар бошқармасининг “Тезкор” жамоаси биринчи, 7254 ҳарбий қисимнинг “Лочин” жамоаси иккинчи, вилоят божхона бошқармасининг “Бургутлар” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА