Тезкор-профилактик тадбирлар давомида гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилмоқда
Ноқонуний савдодан 151 та «Тропикамид» ҳамда таркибида «прегабалин» бўлган 209 та препарат мусодара қилинган.
«Қорадори – 2020» тезкор-профилактик тадбирлар давомида июнь ойининг 14 куни ичида жиноят қидирув ходимлари ва профилактика инспекторлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ 74 та факт аниқланди.
Барча аниқланган фактлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилди, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати берган хабарда.
Олиб борилган профилактик тадбирлар давомида кучли таъсир қилувчи тиббий препаратларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ фактлар бўйича 6 та жиноий иш қўзғатилган.
Ноқонуний савдодан 151 та «Тропикамид» ҳамда таркибида «прегабалин» бўлган 209 та препарат мусодара қилинган.