Андижонда корхона ва муассасаларда энергия тежовчи сенсорли лампалар ўрнатилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг     24 октабрь куни куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида истеъмолчиларга узлуксиз ва барқарор электр энергияси етказиб бериш, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан қатор топшириқ ва вазифалар берилган эди.  

Ана шу топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасаларга ҳаракатга ишловчи сенсорли ёритиш лампаларини ўрнатиш орқали амалда электр энергияси истеъмолини қисқартириш, сарфланаётган электр энергиясини тежаш бўйича Марҳамат туманида қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

[gallery-9381]

– Ҳаракатга ишловчи  сенсорли лампалар ўрнатиш, айниқса, корхона ва ташкилотларда маълум миқдорда электр энергиясини тежаш имконини беради, – дейди туман ҳокими Бобуржон Юлдашев. –  Қолаверса, бу каби лампалар нафақат тежамкорлиги, балки қулай ва хавфсизлиги билан ҳам аҳамиятлидир.  

Шу кунларда нафақат Марҳамат, балки Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида кўплаб корхона ва ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасаларида тежамкор, ҳаракатга ишловчи сенсорли лампалар ўрнатиш ишлари давом этмоқда.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (фото),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тежамкор, қулай ва хавфсиз