Қандли диабетга учраган одамларнинг ўзида қон томирлари билан боғлиқ муаммолар бўлади.

Савол: Нима учун қанд касали бор беморлар коронавирус асоратига кўпроқ мойил бўлади? Қандли диабет билан оғриган одамларда COVID-19га қарши профилактика сифатида осма укол қилса бўладими?

Бу саволга “Milliy” телеканалида эфирга узатилган “Tez yordam” кўрсатувида Ўзбекистон Фанлар академияси Иммунология ва одам геномикаси институти кичик илмий ходими, эндокринолог шифокор Раушания Бегишева қуйидагича жавоб берди:

– Қандли диабетга учраган одамларнинг ўзида қон томирлари билан боғлиқ муаммолар бўлади. Уларда халестерин, глюкоза юқори бўлиб, метаболек синдром кўп учрайди. Ўз навбатида COVID-19 ҳам қон томирига салбий таъсир қилувчи вирус ҳисобланади. Шу сабабли қандли диабети бўлган одамда коронавирус жуда оғир ўтади. Қандли диабетга чалинган беморлар коронавирусини даволаш баробарида диабетни ҳам даволашда давом этиши лозим. Сабаби коронавирус жараёнида қанд миқдори ошиб кетса, бу оғир асоратларга олиб келади.

Диабетнинг тури ҳар хил бўлади. Бу касалликка тавсия этиладиган дорилар мажмуаси ҳам турлича. Жумладан, биринчи турга инсулин ишлатилади. Баъзида Инсулинни семиртириб юборишидан шубҳаланишади. Агарда парҳезга эътибор берган ҳолда бу дори қабул қилинса, ҳеч қандай кутилмаган семириш юзага келмайди. Иккинчи турида Инсулин қабул қилинмайди. Чунки бу турдаги бемор организмининг ўзи инсулин ишлаб чиқаради. Бундай пайтда кўпинча беморга Метформин дори воситаси тавсия этилади. Лекин коронавирус пайтида вақтича бу дорини тўхтатиб, унинг ўрнига Инсулин ишлатилади.

COVID-19 пайтида иммунитетни сунъий равишда ошириб бўлмайди. Аммо витамин Д, С, Цинк ва магний каби витаминларни қабул қилиш тавсия этилади. Бу дорилар коронавирусни даволамайди, лекин улар иммунитетни бир маромда ушлаб туришга хизмат қилади. Одам организмида иммунитет нормада бўлиши учун бу витаминлар керак бўлади.

Қандли диабет билан оғриган беморлар COVID-19га қарши профилактика сифатида осма укол олиши мумкин эмас. Аслида коронавирус юқтирмаган пайтда ҳам қанд касали бўлган одамларга осма уколлар тавсия этилмайди. Фақатгина жонлантириш бўлимида комага тушган, ёки қандайдир асоратлари бўлган беморларга эндокринолог назоратида бўлган ҳолда осма укол тавсия этилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Tez yordam" лойиҳаси: қандли диабетли бемор COVID-19 га чалинса қайси касалликни биринчи даволаш керак?