“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалининг “Вобкент” газ тўлдириш шохобчасида Вобкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, тез тиббий ёрдам бўлими билан ҳамкорликда ўт ўчириш ва техноген ҳолатларнинг ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда газдан заҳарланган ходимга дастлабки ёрдам кўрсатиш, ёнғинни бартараф этиш ва шахсий таркибнинг тайёргарлигини ошириш, малакасини шакллантириш, синовдан ўтказиш чоралари кўрсатиб ўтилди. Йўл қўйилган муаммолар юзасидан кўрсатма ва йўриқномалар берилди.  

–Ташкил этилган тактик ўқувлардан асосий мақсад ходимларнинг тезкорлигини ошириш, уларнинг ҳар қандай ҳолатда тайёргарлигини янада шакллантиришдан иборатдир, – дейди газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Азиз Расулов. –Бу каби ўқувларни ҳар ойда ўтказиб келамиз. Вилоятда фаолият олиб бораётган учта газ тўлдириш шохобчасидаги ходимларнинг кўникмасини шакллантириб келяпмиз. Тўғри, ўрганишлар, ўқишлар давомида муаммолар йўқ, эмас. Аммо ўша муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилиши учун тавсиялар берилмоқда. Айниқса, ҳамкор ташкилотлар билан ишлаш кўламини янада кенгайтириш масаласи ҳам бугун ходимлар учун жуда муҳим ҳисобланади.  

Маълумот учун, Вобкент газ тўлдириш шохобчаси 2017 йилда ишга туширилган. Вилоятнинг Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туманларидаги аҳоли истеъмолчиларини суюлтирилган газ билан таъминлашда хизмат кўрсатади. Кунлик қуввати 22 тонна бўлиб, ойлик 550-560 тонна суюлтирилган газни қабул қилади.  

Бириктирилган масъул ходим томонидан маиший газ баллонлардаги оғир қолдиқлар махсус ускуна орқали бўшатилади. Тўлдирувчи чилангарлар томонидан белгиланган миқдорларда суюлтирилган газ тўлдирилади. Ўқув машғулоти давомида юзага келган ёнғинни вақтида бартараф этилиши юзасидан йўриқномалар берилди. Бу ҳолат амалий жараёнларда кўрсатилар экан, унинг ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан ҳам чоралар кўрилди.  

Зариф Комилов,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техноген ҳолатларда тезкорлик талаб этилади