Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги политехникумда бўлди.

Мамлакатимизда энг асосий масалалардан бири - бандлик. Аҳолига талаб юқори касбларни ўргатиш мақсадида техникумлар тармоғи ривожлантирилмоқда.

Бугунги кунда Навоий вилоятида 25 та профессионал таълим муассасаси бор. Уларда 12 минг фуқаро ўқимоқда. Уларга малакали педагоглар, 234 нафар ишлаб чиқариш усталари бириктирилган.

2-сон политехникумда 41 та ўқув ва лаборатория хонаси, 350 ўринли фаоллар ва спорт заллари, 100 ўринли ётоқхона ва ошхона мавжуд. Мактаб битирувчилари ва турли ёшдаги фуқаролар учун кундузги, сиртқи, кечки ва дуал таълим йўлга қўйилган.

Касбларни амалиёт билан боғлашда вилоятдаги йирик саноат корхоналари катта ўрин тутмоқда.

Масалан, Навоий кон-металлургия комбинати ўзи учун зарур пайвандловчи ва чилангар, “Навоийазот” акциядорлик жамияти кимёвий технология лаборанти, Навоий иссиқлик электр станцияси электр монтажчи касбларига ёшларни мақсадли тайёрлайди. Бунинг учун саноат корхоналари техникумда ўз бўлимларини очган. Ўқувчилар бир вақтнинг ўзида ҳам касб ўрганади ва бажарган ишига яраша маош олади.

Маҳаллалар билан биргаликда ишсиз фуқаролар, малакаси етарли бўлмаганлар, ишлаш истагидаги аёллар ҳам ўқишга жалб этилмоқда. Касбларни яхши эгаллаганлар шу корхоналарга ишга олинади.

Президентимиз бу ерда ўқиётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди. 

- Сизларда ишонч ва интилиш пайдо бўлганидан хурсандман. Касбни маҳкам тутиб, ҳаётда ўз ўрнингизни топинг. Меҳнатингиздан бахт топишингиз учун сизларни қўллаб-қувватлаймиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, “Менги текстиль груп” ва “Навбаҳор Қоражон” текстиль корхоналари билан дуал ва қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилган. Хотин-қизлар етарли кўникмага эга бўлгач, тикувчилик цехларига ишга қабул қилинади.

Дурадгорлик устахонасида ўқувчилар ясаётган эшик, стол-стул каби жиҳозлар вилоятда анча харидоргир. Улар таълим олиш билан бир вақтнинг ўзида ишлаб, оилаларига кўмакчи бўлишмоқда.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўл меҳнати билан миллий ҳунармандчилик буюмларини ясашга ўргатиш ўқув курслари ҳам бор. 

Бу ерда, шунингдек, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари томонидан соҳа ходимларининг малакасини ошириш ўқув марказлари фаолияти йўлга қўйилган.

Қайд этиш лозимки, Навоий вилоятидаги таълим муассасалари билан 51 та корхона ўртасида шартнома имзоланган. Йил бошидан буён мингдан зиёд ишсиз фуқаро ўқитилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техникумда иш берувчининг ўзи ўқитади