Каштачилик – мазкур ҳунарни санъат даражасига етказган момоларимиз меҳнати бугун дунё сайёҳларининг эътиборини тортмоқда. Қадимдан каштадўз аёлларимиз юксак ирода ва бой тажриба асосида қўл меҳнати билан тикиладиган кашталар, масалан, кашта дўппи, жойнамоз, ёстиқ жилдларига урф-одатларимиз, анъаналаримиз, қалбдаги соф туйғуларини шу қадар сингдириб юборганки, уларга боқиб кўп маъноларни англаш мумкин. Уларнинг жилоси йиллар ўтса-да, ўз салмоғини йўқотмайди...

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи моҳир каштадўз Ойжамол Сатторова ҳам момомерос каштачилик ҳунари ортидан элга танилди. У тиккан кашталар нафақат республикамизда, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида машҳур.

Қаҳрамонимизнинг ҳикоя қилишича, у туғилиб ўсган Шаҳрисабз туманининг Занги қишлоғида қадим-қадимдан кўпчилик ҳунармандчиликнинг қайсидир тури билан шуғулланади. Айниқса, аёллар орасида тикувчилик, каштачилик, зардўзлик ёки гилам тўқиш каби ҳунар турлари ниҳоятда оммалашган, аксарият оилаларнинг даромад манбаи ҳам ана шу юмуш ортидан бўлган. Аёллар кун бўйи далада ишлаб, кечга оила даврасида кашта тикар, гилам тўқир, эркаклар эса тайёр буюмларни туман марказидаги бозорда сотиб келишган.

– Момом ҳам, онам ҳам қишлоқнинг олд каштадўзларидан бўлган, – дейди О.Сатторова. – Онам “совхоз”даги боғчада тарбиячи бўлиб ишлар, ишга эрта кетиб, кеч қайтарди. Шунга қарамай, бирор маротаба бугун чарчадим, дам оламан деганларини эшитмаганмиз. Кечки овқатдан сўнг, албатта, кеча чала қолган кашталарини қўлга олиб, ишини давом эттиришни бошлар, опам иккимиз ҳам ёнига қўшилиб, нималардир тикишга ҳаракат қилардик. Хуллас, ана шу муҳит ёшликдан каштачилик сирларини пухта ўрганишимга, бу касбга ўзгача меҳр қўйишимга сабаб бўлган. Онам ҳозир бир кам тўқсон ёшдалар ва мен уларнинг олдида ҳамон шогирдман. Ҳалигача камчиликларимни айтиб сабоқ берадилар. Аслида каштачилик жуда сермашаққат, катта эътибор ва сабр-тоқатни талаб этадиган юмуш. Аммо менга бу иш ўзгача завқ ва роҳат бағишлайди. Игна, ип ва матони қўлга олиб, ишга киришар эканман, ўз-ўзидан қалбимда ижодкорлик руҳи уйғонади, янада чиройли, янада ўзгача кашталар тикким келаверади, ишга қанчалик шўнғиб кетганимни билмай қоламан. Кишининг ўзи севган юмушни бажариши ҳам бир бахт деганлари шудир, эҳтимол.

Каштачиликдан обрў-эътибор топган Ойжамол Сатторова бугун ушбу ҳунар билан нафақат ўзи шуғулланиб келади, балки ҳудуддаги қиз-жувонларга ҳам ушбу ҳунар сирларини ўргатиб келмоқда. Бугунга қадар моҳир ҳунарманднинг этагини тутган юздан ортиқ шогирднинг кўпчилиги шу ҳунарни пухта эгаллаб, мустақил фаолият юритмоқда. Катта-катта цехларга, корхоналарга раҳбарлик қилаётганлари ҳам бор.

Айтиш жоизки, авваллари момоларимиз ҳунармандчиликни рўзғор тебратишнинг бир манбаи сифатида билишган бўлса, мустақилликдан сўнг юртимизда соҳага эътибор янада кучайди. Бугун ҳунармандчилик халқимиз тарихи, миллий қадриятларимизнинг бир бўлаги сифатида ҳам юксак қадрланмоқда. Ҳунармандларнинг ўз ишларини намойиш этиши, тайёрлаган буюмларини реализация қилиши, шогирдлар тайёрлаши учун ҳам кенг имкониятлар, шарт-шароитлар яратилмоқда, турли имтиёзлар берилмоқда.

1996 йилдан буён “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келаётган каштадўз ўз ишлари билан турли танловлар, фестивалларда қатнашиб келмоқда. Тайёрлаган маҳсулотлари бир неча маротаба юқори эътироф этилиб, турли даражадаги дипломлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Унинг бу каби танлов ва фестивалларда иштироки, маҳсулотларини кенг доирада намойиш этиш, бошқа ҳудудлардаги ҳунармандлар билан тажриба алмашиш имконини бермоқда. Хусусан, Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган Халқаро мақом санъати анжумани, Қўқон шаҳридаги Халқаро ҳунармандчилик ва Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро бахшичилик санъати фестивалларида иштирок этиш орқали кўплаб маҳсулотларини хорижлик сайёҳларга сотишга эришди.

– Аслида каштачилик амалий санъатнинг энг қадимий турларидан бири бўлиб, у дунёнинг кўплаб давлатларида мавжуд бўлган, – дейди О.Сатторова. – Бироқ XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб, кашта тикиладиган машиналар ихтиро қилиниши натижасида саноати ривож топган мамлакатларда каштачилик корхоналари вужудга кела бошлади. Машинада кашталарнинг кўп ишлаб чиқарилиши уларнинг бадиийлигига путур етказди. Қўл кашталари унутила бошланди. Аммо бизда бу ҳунар янада бойитилиб, ривожланиб келмоқда. Бу халқимиз ҳунармандларининг залворли меҳнати, кўз нури, қалб қўри ила тайёрланган, том маънодаги амалий санъат асарларини техникада тайёрланганидан ажрата билиши, юксак диди ва санъатга ошуфталигидан. Шундай экан, ҳунар ҳеч қачон йўқолмайди. Ҳеч қандай техника қўл меҳнати билан яратилган чинакам асарларга тенглаша олмайди.

Ўз вақтида момоси ва онасидан шу ҳунарни ўрганган Ойжамол опа ҳунари ортидан бутун умр бир нарсага зориқмади, озми-кўпми танилди, ҳурмат-эътибор топди. Шу боис, фарзандларига ҳам ёшлигидан каштадўзлик ҳунарини ўргатишга ҳаракат қилиб келмоқда. Ҳозирда икки қизи ва икки келини ҳам турли соҳаларда ишласа-да уйга келгач, бўш вақти бўлди дегунча кашта тикишга тутинади. Ойжамол опа эндиликда уларнинг ёнига қиз набираларнинг ҳам қўшилаётганини томоша қила туриб, момомерос ҳунарнинг бардавом бўлишидан ич-ичидан қувонади.

Ёшликдан шу ҳунарни ўрганиб, бугун уни ўз оиласининг асосий даромад манбаига айлантирган, миллий каштадўзлигимиз довруғини дунёга ёйишга катта ҳисса қўшиб келаётган Ойжамол Сатторованинг камтарона меҳнатлари инобатга олиниб, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 4 март куни қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони асосида “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

[gallery-1431]

Ў.Баротов,

Ж.Норқобилов(сурат)

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техника қўл меҳнати билан яратилган чинакам асарларга тенглаша олмайди