Тест синовлари ўзгача ҳаяжон билан бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида ҳам тест синовларининг биринчи куни талаба бўлиш орзусидаги абитуриентларнинг ўзгача ҳаяжони билан бошланди.
Имтиҳонлар Бухоро шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биноси ва “Ёшлик” спорт мажмуасида белгиланган жадвал асосида ўтказилмоқда. Манзил объектлари зарур барча жиҳозлар билан таъминланган. Шунингдек, ҳудудда ота-оналар учун кутиш жойлари, тест жараёнларини онлайн кузатиш имконияти мавжуд.
[gallery-18259]
Таъкидлаш керак, вилоятда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагидаги 40 минг 874 нафар абитуриентдан ҳужжат келиб тушган.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА