Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактаблари педагоглари учун ўқув фани бўйича малака (тест) синовлари ўтказилмоқда.

Фарғона давлат университети ва Фарғона политехника институтида барча шароитлар яратилиб, белгиланган санитария талабларига қатъий амал қилиняпти. Онлайн ташкил этилаётган тест синовлари педагогларнинг билим даражасини оширишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

– Шаҳар ва туманлардаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган олий ва биринчи малака тоифали ҳамда ушбу малака тоифаларига талабгор 6 минг 129 нафар педагоглар аттестацияда иштирок учун ариза берган, – дейди Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Сайёрахон Алимова. – Малака (тест) синовлари реал вақт режимида, онлайн тарзда замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланган хоналарда ташкил этиляпти. Тўрт сменада 23 та фан бўйича ўқитувчиларимиз билим ва маҳорати синовдан ўтказилмоқда. Ўқитувчиларнинг малакасига яраша тоифа бериш орқали уларни меҳнатини рағбатлантириш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш таълим сифатини оширишга хизмат қилади.

photo_2020-09-24_12-24-43.jpg

Ўқитувчилар учун аттестация тест синовлари бошланган кунлардан буён “Саволлар мураккаб тузилибди, кўпчилик бу синовдан ўтиб олиши амри маҳол” каби узунқулоқ гаплар қулоққа чалинмоқда. Лекин бундай гаплар мутлақо асоссиз эканлиги ўз исботини топди. Чунки кўп изланган, ўз устида мустақил ишлашдан эринмайдиган билимли мутахассислар учун ҳар қандай имтиҳон қўрқинчли эмас.

Ҳозирга қадар Бешариқ туманидаги 1-мактаб кимё фани ўқитувчиси Рашодбек Низомжонов, Бағдод туманидаги 24 ва Қува туманидаги 7- мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Салимахон Мамадалиева, Моҳичеҳра Саломова ҳамда Бағдод туманидаги 22-мактаб математика фани ўқитувчиси Иқболжон Қурбонов тест синовларида юқори натижани қўлга киритди.

– Бугун аттестациянинг дастлабки босқичи бўлган малака (тест) синовларида қатнашиб, барчасига тўғри жавоб бердим, – дейди Салимахон Мамадалиева. – Албатта, фаолиятимизда доимо изланиш муҳим аҳамиятга эга. Мана бундай пайтда у жуда асқотади. Тест саволлари яхши тайёрлангани, синов онлайн тарзда компьютерда ўтказилиб, натижани синов якунланган заҳоти билиб олганимиз бизга жуда маъқул бўлди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тест синовлари натижаси бирдан эълон қилинади