Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 2024-2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари давом этмоқда.

Тест Нукус олимпия ва паралимпия коллежининг иккита биносида, Қорақалпоқ давлат университетида, Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида бўлиб ўтмоқда.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими мутахассисларининг таъкидлашича, барча бинолар тест синовини ўтказиш талабларига мос келади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан бирга барча бино ва секторлар Низом талаблари асосида тайёрланди.

– Бугун қизим юридик таълим йўналишига тест топширмоқда. Тест синовларига яхши тайёргарлик кўрди. Унга далда бўлиш мақсадида ҳамроҳ бўлиб келдим. Бу ерда ота-оналарнинг тест жараёнини онлайн кузатиб бориши учун барча шароитлар яратилган. Бу учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдираман. Абитуриент ёшларимизга омад тилайман, – дейди нукуслик Сарсенгул Бекжанова.

[gallery-18267]

Тест синовлари ўтказиладиган жойларга видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентлар ота-оналарининг кириш тест синовлари жараёнини test2024.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиб бориши учун шароитлар яратилди. Тест синовлари 1-сменада соат 08:00 дан 11:00 гача, 2-сменада соат 15:00 дан 18:00 гача жорий йилнинг 25 июлига қадар давом этади.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тест синовлари давом этмоқда