Жиззах вилоятида ҳам ихтисослаштирилган мактабларга қабул тест синовлари ўтказилмоқда.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида Жиззахда битта Президент мактаби, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби, шаҳар ва туманларда 13 та ихтисослаштирилган мактаблар фаолият кўрсатаётган эди. Янги ўқув йилидан бошлаб уларнинг сафига яна  битта янги ихтисослаштирилган мактаб қўшилди. Яъни,  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Жиззах шаҳар филиалига ҳам ўқувчилар қабули бошланди.

Вилоятдаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга 2025 – 2026 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 1 июнидан – 20 июнига қадар онлайн шаклда “my.gov.uz” ҳамдa “ariza.piima.uz” платформалари орқали амалга оширилди. Агентлик тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари томонидан ҳужжатлар топшириш жараёнида уларга ихтиёрий равишда ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактаблардан бирини қўшимча танлаш имкони берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан Агентлик тизимидаги Президент, ижод ҳамда ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари барча шароитга эга катта сиғимли Жиззах олимпия ва паролимпия спорт турларига ихтисослашган катта спорт саройида ўтказилмоқда.

Жазирама иссиқ авжига чиққан шу кунларда ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида имтиҳон биноларида совутиш тизими ишга туширилган, ота-оналар учун соя-салқин жойларда кутиш жойлари, енгил овқатланиш шахобчалари ташкил этилган. Шу ўринда, ўқувчиларнинг хотиржам имтиҳон топширишини таъминлаб, ота-оналарнинг салқин жойларда туриб “shshsh.test2025.uz”  сайти орқали фарзандларини имтиҳон топшириш жараёнларини онлайн тарзда кузатиб бориш имкони яратиб қўйилганини ҳам таъкидлаш лозим.

– Жорий йилги қабул давомида Агентлик тизимидаги мактабларга вилоятимиз бўйича жами  16 минг 808 та ҳужжат келиб тушган бўлиб, шундан Президент мактабига – 2744 та,  ижод мактабига – 860 та, ихтисослаштирилган мактабларга – 8472 та ҳамда  таянч ихтисослаштирилган мактабларга – 4497 та ҳужжат тўғри келди, – дейди Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шоҳида Даманова. – Тест синовларидан ўтаётган умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ҳар бири қалам, ручка, ўчирғич ва ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, имтиҳонни бажариш учун барча қулай шароитлар яратилган.

Шунингдек, кириш имтиҳонларига Миллий гвардия, ички ишлар, соғлиқни сақлаш вилоят бошқармалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар масъуллари ва ходимлари ҳам жалб қилинган.

Ихтисослаштирилган мактаблар учун ўтказилган тест синовларининг биринчи босқичи бугун якунига етади.  

А.Қаюмов,  

Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тест синовлари бугун якунланади