Бугун, 5 август куни мамлакатимизда 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналиши учун тест синовлари бошланди.

Бу йилги мураккаб пандемия шароитини инобатга олган ҳолда тест синовлари очиқ майдонлар, стадионларда белгиланган тиббий-санитария талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Гарчи дастлабки тест синовлари соат еттидан бошланса-да, абитуриентлар ўзлари учун белгиланган жойларни анча эрта эгаллашга муваффақ бўлди. Тест икки сменада олиб борилади.

    Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса олий таълимни тубдан ислоҳ этиш, уни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда. Жорий йилнинг 16 июнь куни  олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида айниқса, таълимнинг ушбу тизимида амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар хусусида алоҳида тўхталиб, уларнинг ҳал этилиши йўлларини белгилаб берган эди.

  Асосийси, олий таълим даргоҳларига қабул жараёнида холислик, шаффофлик, ҳаққонийлик тамойилига таянилишига алоҳида эътибор  қаратилмоқда. Эндиликда ҳужжат топширишдан бошлаб тест синовларигача олий ўқув юртларидан ҳоли тарзда ташкил этилган. Олий таълим тизимига ёшларнинг қамрови аввалги йилларга нисбатан сезиларли даражада ортган. Янги-янги ўқув даргоҳлари ташкил этилиши билан бирга хорижий университетларнинг филиаллари ташкил этилмоқда. Жамият ҳаётининг турли жабҳалари учун кўплаб  янги мутахассисликлар очилди.

    Шунингдек, аҳолининг муайян қатламлари,  ижтимоий дафтарларга кирган ёшлар, хотин-қизлар учун тегишли имкониятлар яратилиши билан бирга уларнинг белгиланган қабул  квотасига дахлсизлигини таъминлашга,  олий таълимда узоқ муддатли кредитлар жорий этишга жиддий аҳамият қаратилмоқда. Соҳада коррупциянинг олдини олишга эътибор берилмоқда. Олий маълумот олиш истагидаги ҳамюртларимиз учун кундузги таълим билан бирга сиртқи, кечки, масофавий ўқиш ҳам мавжудлиги халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

  Бу йилги мураккаб пандемия шароитини инобатга олган ҳолда абитуриентлар учун максимал даражада қулайликлар яратилди. Тест саволлари қисқартирилди ва соддалаширилди. Бу йил мутахассислик фанлари билан бирга мажбурий фанларнинг тест синовларига жорий этилиши ёшлар билимини кенг қамровда ва атрофлича ўрганиш ва  баҳолаш имконини беради. Абитуриентлар учун таълим йўналишларини танлашда мақбул  имкониятлар  яратилди. Давлат тест маркази маълумотига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар  948 минг 211 нафарни ташкил этмоқда.

   Бугун замон шиддат билан ўзгармоқда. Яратилаётган имкониятлар сабаб азбаройи талаба бўлишни хоҳлаб қолади киши. Мутахассислар олий ўқув юртига қабулни эндиликда оддий техник жараён сифатида баҳоламоқда. Нима бўлганида ҳам, имтиҳону синовларда, ўқиш ва меҳнат жараёнида ҳалоллик, масъулият барчага ҳамроҳ ва шиор бўлишини тилаймиз!

[gallery-3295]

   Назокат Усмонова,

     ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тест синовлари бошланди